1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Гўзал анъана: Покистон раҳбари Имронхон самолётдан оёқ кийимсиз тушди

17:53 / 30.10.2021 2908 pdf Ўқиш режими + -

Покистон Бош вазири Имронхон ва унинг ҳамроҳлигидаги делегация Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини зиёрат қилиш учун Мадинага ташриф буюрди. Меҳмонлар шаҳзода Муҳаммад ибн Абдул Азиз халқаро аэропортига етиб келгач, Мадина вилояти губернатори ўринбосари шаҳзода Сауд ибн Холид Ал-Файсал томонидан кутиб олинди.

Имронхон ва унинг рафиқаси Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳурмат белгиси сифатида Мадина аэропортида самолётдан поябзалсиз тушдилар.

Бундай ҳолат Покистон делегацияси учун гўзал анъанага айланган. Аввалроқ, 2021 йилнинг май ойида ҳам Имронхон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳурмат бажо келтириш мақсадида ялангоёқ самолётдан тушган эди. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ва бутун дунё мусулмонларининг эътиборини ўзига тортган.

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Бундан тўрт йил аввал кўчиришни бошлаган Саъд Абдулқодир хоним кунига 7 соатдан ишлагани ҳолда, тўрт йилда Қуръони каримни тўлиқ кўчиришга муваффақ бўлган.IQNA давоми...

2937 12:32 / 03.12.2018
Икки муқаддас масжид бош бошқармасининг 40 нафар мутахассисидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ҳажга тайёргарлик жараёнида кисва Каъбапўшнинг пастки қисмини уч давоми...

2136 13:00 / 05.07.2021
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, бошчилигидаги уламолар Тошкент шаҳар вакиллиги .Ахборот таҳлил, давоми...

1812 14:34 / 01.07.2021
Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги Диниймаърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисидаrdquoги фармони ижросини таъминлаш мақсадида 1 давоми...

6009 09:40 / 06.11.2018