1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизга Оксфорд ислом маркази раҳбари ташриф буюрди

18:30 / 25.10.2021 1644 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази раҳбари Фархан Низамийни қабул қилди.

Ушбу мулоқотда муфтий ҳазратлари нуфузли ташкилотларидан бири бўлган Оксфорд ислом марказининг юртимиздаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан бўлаётган алоқалари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, келгусида Оксфорд ислом маркази билан илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр-мулоҳазаларни билдирдилар.

Меҳмон Фархан Низамий жавоб сўзида Президент сайловига кузатувчи сифатида таклиф қилинганидан бениҳоя мамнун эканини изҳор этиб, Янги Ўзбекистонда жуда ҳам катта ўзгаришлар ва янгиланишлар бўлаётганини эътироф этди. Шунингдек, у Оксфорд ислом тадқиқотлари марказида ўзбек олимлари ҳам илмий фаолият юритишларини сўзлаб, ушбу юртнинг ўтмиши ва бугуни ҳақида жуда кўп илмий изланишлар олиб борилаётганини қўшимча қилди.

Меҳмон инсоният бугунги мураккаб даврда ҳаёт кечираётганини билдириб, Ўзбекистонда замонавий таҳдидлар ва глобал муаммоларга ҳозиржавоблик ила қилинаётган ишлар нафақат ушбу минтақа, балки бутун дунё учун аҳамияти беқиёс эканини юқори баҳолади.

Муфтий ҳазратлари меҳмон Фархан Низамий Ислом тарихи йўналишида йирик олим эканини инобатга олган ҳолда келгусида буюк алломаларимизнинг илмий меросини ўрганиш, Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этишда яқиндан ҳамкорлик қилиш фойдали бўлишини таъкидладилар.

Меҳмон Фархан Низамий жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, муфтий ҳазратларини ушбу марказ фаолияти билан яқиндан танишиш учун Буюк Британия давлатига таклиф этди.

Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Мексиканинг қоқ юрагида ҳиндуларнинг Цоциля халқи яшайди. Бу авлод Майя халқига мансуб бўлиб, сон жиҳатидан кўпчилик мусулмонлар жамоасини ташкил этувчи аҳоли давоми...

4544 15:05 / 27.10.2019
.Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси юртимизда кўплаб ҳофизу Қуръонлар етиштириб чиқарган Зоҳиджон қори домланинг ўғиллари, шунингдек давоми...

3440 09:55 / 16.07.2020
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги ўрта мактабни олтин медалга битирган Марям, тиббиёт мактабига энг юқори балл билан ўқишга қабул қилинади. 27 ёшли Марямнинг давоми...

2833 10:45 / 14.01.2021
20252026 ўқув йилида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун давоми...

1818 16:54 / 26.01.2025