1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

09:55 / 16.07.2020 3440 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol Nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси юртимизда кўплаб ҳофизу Қуръонлар етиштириб чиқарган Зоҳиджон қори домланинг ўғиллари, шунингдек Қуръон мусобақаси-2018 танловининг етакчи ҳакамларидан бири Валихон домла Азимбоевнинг акаси Алихон қорининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло ҳофизи Қуръон бўлган Алихон қорини ажру савобларни кўпайтириб берсин. Барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, жаннати фирдавсдан жой ато қилсин, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин, Қуръон ҳофизларига ваъда қилинган ажру мукофотлардан баҳраманд айласин.

Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз.

Марҳум Aлихон қори Aзимбоев 1978 йил 7 февраль куни Тошкентда таваллуд топган. Дастлаб отасидан, сўнг эса наманганлик Ҳамидхон қори поччадан Қуръони Карим таълимини олган. Кейинчалик, асли андижонлик бўлган, Тошкентда яшаб ўтган Aбдулазиз қоридан Қуръон илмларини ўрганди. Сўнгра Қуръон устозларидан Абдулборий қори қўлида ҳам қироатдан дарс олди. Қуръони Каримни ҳифз қилгандан кейин, Қирғизистоннинг Қоравсув шаҳрида Алоуддин Мансур домла қўлида илм таҳсил қилди. Кейинчалик Тошкент давлат шарқшунослик университетига ўқишга кирди. Дин ва халқ учун хизмат қилиш ниятида ўтган йили Халқаро Ислом академияси магистратура босқичининг «Қуръоншунослик» йўналишига ўқишга кирди. Бу йил магистратуранинг 1 босқичини муваффақиятли тамомлаб, мустақил таълим билан ҳам шуғулланиб бораётган эди.

Aлихон қори Aзимбоев узоқ йиллардан буён Рамазон ойида хатмга ўтиб келар эди. У киши Қуръондан таълим беришга жуда ҳам ҳарис бўлиб, шу кунгача яқинлари орасидан бир қатор шогирдларни ўзидан садақаи жория ўлароқ қори қилиб улгурди. Жумладан, ўзининг икки ўғли ҳам Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган.

Аллоҳ таоло ҳофизи Қуръон Алихон қорини Ўзининг раҳмату мағфирати билан сийласин ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат берганларидек, шаҳидлар қаторида қабул этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Покистоннинг Ҳалол бошқарув идораси халқаро бозорларга ҳалол маҳсулотларни, айниқса гўштни экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Urdu Point га таяниб, iqna нашри давоми...

2281 13:02 / 16.01.2020
2024 йилда Буюк Британияда шариатга мувофиқ пенсия жамғармаларига сармоялар сезиларли даражада ошган. Nest, People`s Partnership ва Aviva каби йирик провайдерлар бу соҳада катта давоми...

1095 18:36 / 15.02.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 20232024 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари оффлайн шаклда, давоми...

1534 10:51 / 15.06.2023
Бугун Халқаро Ислом академиясида диний маърифий соҳада хизмат қилган 270 чоғли аҳли илмларимиз ва юртдошларимиз Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрами давоми...

2728 20:07 / 28.08.2021