1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Давр: Дунё цивилизацияси

09:39 / 24.10.2021 1988 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Баъзи кишилар менинг даъватларимни эшитиб, мени тараққиётга қарши, ривожланишдан узоқ инсон, дейишади. Таажжуб...

Мен машинанинг ўрнига эшак мининг, самолётни қўйиб туя мининг, электр токини ўчириб қўйиб шам ёқинг, шифохоналарни қўйиб саҳродаги ўт-ўланлар билан даволанинг, агар сизга қарши душманингиз ракета, самолёт ва танклар билан урушса сиз уларга қарши найза, қилич ва камон билан курашинг, дейдиган жиннига ўхшайманми?!

Йўқ азизлар! Бу гапни фақатгина жинни айтиши мумкин. Дунё цивилизациясини уч даврга бўлиш мумкин. Биринчи даврга аввалги асрларда Фиръавнлар, Финикияликлар, Хусийлар, Бобилликлар, Юнонлар ва Римликлар каби яқин шарқ давлатлари асос солишган.

Иккинчи даврга эса ўрта асрларда мусулмонлар асос солишган. Ўрта асрларда Европа зулмат, қоронғулик, қолоқ ва ваҳшийлик ичида эди. Аммо Ислом шарқида тараққиёт ва маданият асри бошланган эди.

Учинчи давр эса ҳаммага маълум, Европаликлар асос солишди. Аммо биз мусулмонлар бу тараққиётга бегона эмасмиз. Бу тараққиётнинг манбаси аслида бизмиз. Бунда биз шерикмиз. Аммо биз бир замон уйқуда қолдик. Карвон ўтиб кетди. Биз маконимизни йўқотиб қўйдик. Уйғонгач йўқотганимизни топиш учун югурдик. Уйғонишимиз билан биз олдин кўрмаган, бизга бегона бўлган нарсаларни кўрдик. Дарров иккига бўлиндик. Биринчи гуруҳ у нарсаларни фаҳмламасдан, тушунмасдан, ажратмасдан олаверди. Бу хато эди. Аслида динимиздаги собит асосларга хилоф келмайдиган, одатларимизга зид бўлмаган, бизга манфаатли бўлган нарсаларни олишимиз тўғри бўлар эди. Нега энди маданият неъматларини тарк қилишимиз керак?!

Бугун биздаги энг фақир киши ҳам халифа Абдулмалик ибн Марвондан яхши яшайди. Абдулмалик ибн Марвоннинг тиши емирилиб ковак бўлди. Ундан сассиқ ҳид чиқа бошлади. Уни даволаш, пломба қўйиш учун шифокор топа олмади. Бугун энг фақир инсон ҳам тиши оғриса шифокорга бориб тишини даволаб пломба қўйдириши мумкин.

Халифа Ҳорун ар-Рашид Бағдоддан Маккага бориши учун туяда ёки бирор ҳайвонда икки ой йўл босиши лозим эди. Биз эса бу масофани самолётда икки соатда босиб ўтаяпмиз.

Халифа Абу Жаъфар Мансур ичаклари оғришидан қаттиқ дард чекар, оддий таблеткаларни топа олмас эди. Биздан оддий одам уни топиб, ичакларини вирус ва микроблардан тозалаши, оғриғини қолдириши мумкин.

Маданиятнинг бу неъматларини тарк қилишимиз керак деб ким айтди?! Ахир Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

«Аллоҳ ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!», деб айт», дейди-ку!

Йўқ! Аммо биз айтамизки, гарчи барча инсонлар уни тараққиёт деб билсада, усиз яшаб бўлмайди деб ҳисобласада, Европадан бизнинг ақидамизни бузадиган, бизни ҳаромга туширадиган нарсаларни олмаймиз!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бироз эътиборсиз қолдирсанг, оддий иссиқ қаҳва совиб қоладию, севган инсонинг совиб қолмасмиди Қаҳва жонсиз нарса бўла туриб, бироз ичмай қолдирсангиз, совиб давоми...

1997 12:50 / 01 апрель
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, тожирлар қиёмат куни фожирлар ҳолида тирилтирилурлар. Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилган бундан давоми...

2138 12:30 / 20.01.2022
Сенегал давлатидаги Ислом тарихи 1000 йилдан ортиқ бўлиб, 913 асрларда Ғарбий Африканинг кичик давлатларидан бири бўлган Текрур қироллигидан келиб чиққан. Унинг давоми...

1439 11:02 / 21.06.2022
Эй иймон келтирганлар Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга парокандалик келтиришда бўшашмаслар. Машаққатда қолишингизни хоҳлайдилар. Нафратлари давоми...

4022 16:28 / 04.01.2018