1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Татаристон муфтийси Ўзбекистондаги муфтий сайловига меҳмон сифатида таклиф қилинди

17:22 / 04.10.2021 3008 pdf Ўқиш режими + -

1 октябрь куни Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин Қозон шаҳридаги Ўзбекистон бош консули Фахриддин Насриев билан учрашди. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати хабар берди.

Комил ҳазрат Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси Усмонхон Алимовнинг вафот этиши катта йўқотиш эканлигини таъкидлаган. Шунингдек, Фахриддин Насриев ўзаро алоқаларни давом эттириш ва Комил ҳазратни Ўзбекистонда кутилаётган муфтий сайловида фахрий меҳмон сифатида қатнашишга таклиф қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муфтий вазифасига ким сайланиши ва номзодлар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар «уламоларнинг руҳиятига салбий таъсир ўтказаётгани»ни билдирган ва муфтий лавозимига сайлов тартиби тўғрисида ахборот берган эди.

Маълум қилинишича, ташкилот Низомининг тегишли бандига кўра, диний идора раиси, муфтий Уламолар Кенгаши йиғилишида 5 йил муддатга сайланади. Ушбу лавозимга сайланаётган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий диний маълумотли, камида 10 йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ишлаган, уламолар ҳамда халқ орасида обрў ва ишонч қозонган бўлиши лозим.

Лекин, ҳозирга қадар муфтий лавозимига сайлов қачон бўлиши ва ташкилот Низоми ҳам жамоатчилик учун очиқланмади. Муфтий вафотидан сўнг расмий тадбирларда асосан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров ва Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков кўзга ташланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида даволаниш учун Москвага олиб борилган муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни 71 ёшида оғир хасталикдан сўнг вафот этди. У 2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаганди.

16 август куни президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги давлат расмийлари таъзияли хонадонда бўлиб, ҳамдардлик билдирди. Шу куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида марҳумнинг жаноза намози ўқилган ва таъзия маросими бўлиб ўтган эди.

Манба: kun.uz

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жакарта ndash Индонезияда шариатга мувофиқ келадиган сармоявий маҳсулотлар учун янги онлайнбозор ташкил қилинди. Бу ҳақда salaamgateway.com сайти хабар давоми...

1646 15:00 / 24.07.2019
Islom.uz порталидан Рамазоннинг охирги ўн кунига яна бир янгилик Қуръонга ошиқ қалблар учун фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига давоми...

1472 00:44 / 28.03.2024
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент шаҳридаги .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидининг мутавалли ёрдамчиси Абдужамил ака давоми...

2064 12:55 / 29.09.2020
Американинг Georgetown университетида у ердаги мусулмон талабаларининг эҳтиёжларини қондириш учун АҚШда биринчи бўлиб таҳоратхоналар билан таъминланган масжид давоми...

1563 13:34 / 15.05.2023