1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Иблис қонуний бўла олмайди

12:00 / 25.08.2021 2867 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақиқатлар манбаи ваҳийдир.

Аллоҳга исён қилган иблис қувилди. Унинг барча истаги оламлар Роббисининг қонунларига тескаридир. Қилмишлари эса исёндан иборат.

Ваҳийнинг амрлари аён: Аллоҳга ибодат қил, Унга бўйсун. Иймон қўрғони инсонни бу оламда барча хатарлардан омон сақлаб, охиратга соғ-салим етиши учун хизмат қилади.

Иблиснинг қасди ҳам маълум: у бутун кучини одамни йўлдан чалғитиш учун сафарбар этган.

Ҳаром – Аллоҳнинг «чегараси». Уни бузиб ўтган жазоланади. Кибр – Аллоҳнинг «тўни». Уни кийган жаннат ҳидини ҳам ҳидламайди. Иблис айнан ҳаромга тортади, кибр тўнини инсон елкасига ташлайди.

Муттассил сизиб кираётган сув бир қанча вақт ўтиб ерни ботқоққа айлантиргани каби оз-оздан ҳаромга даъват билан инсонни балчиқққа дўнади.

Гўзаллик кўрган кўз иркитликни қабул эта олмайди. Аммо гўнг ичида ўсган қўнғиз гулзорда бўғилиб ўлади. Адабиётда ҳам, санъатда ҳам ваҳший саҳналар, покликдан йироқ кирликлар тўлган ифодалар, маънавий қашшоқ, ички дунёси шайтонга қул бўлган образларнинг устувор қувват касб этиши инсоният онги ва қалбига шайтон уюштирган ҳужумдир.

Китобларни очасиз – фаҳш ва расволикни одатий ҳол деб тақдим қилади бир бузуқ ёзувчи. Кино кўрасиз – пасткашлик ва ёвузлик, жисмоний кучнинг дунёдаги зулми тўлган саҳналар. Интернет оламига кирасиз – аксар одамлар шайтонлари қутуриб, нафслари пишқириб, оғзига келганини ёзади, ҳар хил артист ва актёрларнинг тасаввур этишнинг ўзи қалбни зулматга отадиган даражадаги қилмишлари тинимсиз реклама этилади. Инсоннинг жонига на иссиқ, на совуғи бўлган шон-шуҳрат илинжида заиф одамлар ўзларини ахлат ичига отадилар. Шайтон Аллоҳга исён этиб, «Менга қиёматга қадар муддат бер!» – деб шанғиллаган онда сўраб олган муддати кечаётир зотан. Дажжолнинг бир кўзи орқали кишиларни васваса қилаётган малъун ўзининг ишларини Ер юзида қонуний тусга киритиш учун жон-жаҳди билан киришган.

Аммо иблис зинҳор қонуний бўла олмайди. У Аллоҳга осий бўлган лаҳзада қувилди. Вассалом.

Ақлу ҳуши жойида инсон асло ёмонликка рози бўлмайди. Ёнғиндан жонини қутқариш учун қочган кишидек иймонини қутқармоқ учун шошади. Бунинг учун гуноҳнинг ҳидидан димоғини, ҳаромнинг сувратидан кўзини ҳимоя қила билади. Шайтон васвасасини қалбидан Аллоҳнинг зикри билан қувиб чиқади.

Қўлига қалам олган адиб ва шоирлар кир ва умидсиз, қора ва тушкун сўзлардан ўзларини эҳтиёт қилганлари маъқул. Тушкунлик сиртмоғида бўғилаётган кишининг хириллашини ёзиш иймон мақомидаги орифнинг қалбини, ҳаётини, оламини тасвирлашдан осон, албатта. Чунки валийлар ҳаётини ёзиш ҳамда бу билан инсонлар ҳаётини ўзгартириш учун уларга камида муҳаббатли, камида яқин бўлмоқ керак. Шайтон малайларини қаҳрамонга айлантириш эса осон – бунинг учун риёзат чекиш ва юксалишга эҳтиёж йўқ, зотан.

Акром Малик

Мавзуга оид мақолалар
Одамларнинг нотўғри йўлларга киришлари ва уларда давомли бўлишларига сабаб ўлимни унутишларидир. Ўлимини ўйламаган одам ҳар қандай гуноҳни тап тортмай давоми...

2442 17:30 / 02.06.2020
Қуръони каримда олдинга сурилган асосий ғоялардан бири ndash ўзгаларни ҳурмат қилишдир. Чунки бу нарса жамиятнинг бирлигини сақлашда, унинг аъзолари орасида давоми...

3097 20:03 / 11.11.2018
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бир кишининг олдидан ўтиб қолдилар. У бошқа бир биродарига ҳаё ҳақида гапираётган эди. Яъни, кўп ҳаёли бўлиш ҳам давоми...

3810 16:00 / 14.03.2023
Маййитга жаноза ўқиш ва уни дафн этиш пайтида, айниқса, лаҳад оғзи ёпилаётган пайтда кишини қўрқув қамраб олади. Одамлар маййитни тезроқ дафн этишга давоми...

3549 15:01 / 10.02.2022