1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Аллоҳнинг ҳузурида халойиқнинг энг ёмони

18:00 / 15.08.2021 3092 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ أُمَّ سَلَمَةَ ذَكَرَتْ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَنِيسَةً رَأَتْهَا بِأَرْضِ الْحَبَشَةِ يُقَالُ لَهَا مَارِيَةُ، فَذَكَرَتْ لَهُ مَا رَأَتْ فِيهَا مِنَ الصُّوَرِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ  رضي الله عنهم : أُولَئِكَ قَوْمٌ إِذَا مَاتَ فِيهِمُ الْعَبْدُ الصَّالِحُ أَوِ الرَّجُلُ الصَّالِحُ بَنَوْا عَلَى قَبْرِهِ مَسْجِدًا وَصَوَّرُوا فِيهِ تِلْكَ الصُّوَرَ، أُولَئِكَ شِرَارُ الْخَلْقِ عِنْدَ اللهِ تَعَالَى.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Умму Салама Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Ҳабашистон ерида Мория деб аталадиган черковни кўрганлигини ва унинг ичида суратлар кўрганлигини зикр қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ана ўшалар ичларидан солиҳ банда ёки солиҳ киши ўлса, унинг қабри устига масжид қурар ва ичига ўша суратларни солар эдилар. Ана ўшалар Аллоҳ таолонинг ҳузурида халойиқнинг энг ёмонларидир», дедилар».

Шарҳ: Умму Салама онамиз биринчи эрлари Абу Салама ва бир гуруҳ мусулмонлар билан бирга, Ҳабашистон ерларига ҳижрат қилган эдилар. Ўша вақтда Ҳабашистон насроний юрт бўлиб, унга Нажоший исмли эътиқодли одам подшоҳлик қилар эди.

Шунинг учун ҳам Макка мушриклари зулмидан эзилган мусулмонларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша жойга ҳижрат қилишни тавсия қилган эдилар.

Абу Салама розияллоҳу анҳу Мадинаи мунавварага қайтиб келганларидан кейин вафот этадилар. У кишининг  қолган ёш болаларини тарбиялаш мақсадида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Салама онамизга уйланадилар.

Кунлардан бир куни Умму Салама онамиз Ҳабашистон ерларида ўзлари кўрган Мория канисаси ва ундаги суратлар ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга гапириб берадилар ва у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисни айтадилар.

Унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам насоролар канисасида одамларнинг суратлари қандай пайдо бўлганлики ва нима сабабдан улар ана шу суратларга ибодат қилишларини тушунтириб берадилар.

«Ана ўшалар ичларидан солиҳ банда ёки солиҳ киши ўлса, унинг қабри устига масжид қурар ва унинг ичига ўша суратларни солар эдилар».

Демак, аҳли солиҳ кишиларнинг номларини абадийлаштириш мақсадида қилинган нотўғри ишлар ибодатда ҳам адашувга сабаб бўлган.

Мазкур адашувнинг биринчи қисми солиҳ кишиларнинг қабрлари устига ибодатхона қуришдир.

Иккинчиси эса ибодатхона ичига солиҳ бандани эслаб туриш ниятида солинган суратлар бўлган. Кейин аста-секин, вақт ўтиши билан биринчи авлод мазкур суратларга ҳурмат билан қараётганини кўрган иккинчи авлод ўзидан бир оз қўшиб, учинчиси яна зиёда қилиб, охири уларга ибодат қилиш даражасига етишган.

Бу одат насороларда бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Улар ўз ўлчовларидаги бир неча солиҳ кишилар ўлганларидан кейин уларнинг номларини кўтара-кўтара, охири муқаддас авлиё деб эълон қилишгача бориб етдилар. Бошқа баъзиларини эса худди шундай даражага кўтариш учун ҳаракат қилмоқдалар.

«Ана ўшалар Аллоҳ таолонинг ҳузурида халойиқнинг энг ёмонларидир».

Шунинг учун уларнинг қилганларини қилмаслик керак. Солиҳ кишиларнинг қабрлари устига масжид қуриб олмаслик, ибодат қилинадиган жойларга жонзотларнинг суратларини қўймаслик керак.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мажлисдавраларда икки киши бирбирининг қулоғига шивирлаб, пинҳона гаплашмайди, мажлис аҳлининг баъзилари билиб, бошқалари билмайдиган тилда сўзлашилмайди. Икки давоми...

7860 12:31 / 29.01.2019
. ,. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади .Аҳли Яман келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Батаҳқиқ, Яман аҳли келмоқда. Улар сизлардан кўра юмшоқ давоми...

6525 10:03 / 18.12.2018
. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида масжид хом ғиштдан бино давоми...

2764 20:00 / 25.07.2021
. . .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи намозларда бир давоми...

3242 17:30 / 17.10.2021
Аудиолар

211034 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130294 14:35 / 11.08.2021