1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Масжидда уйқуси келган одам нима қилиши керак?

18:30 / 20.03.2022 3169 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا نَعَسَ أَحَدُكُمْ وَهُوَ فِي الْمَسْجِدِ فَلْيَتَحَوَّلْ مِنْ مَجْلِسِهِ ذَلِكَ إِلَى غَيْرِهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: إِذَا نَعَسَ أَحَدُكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَلْيَتَحَوَّلْ مِنْ مَجْلِسِهِ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан биров масжидда туриб, мудраса, ўша ўтирган жойидан бошқа жойга ўтиб олсин», дедилар».

Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилганлар.

Термизийнинг лафзида:

«Қачон сиздан бирортангиз  Жумъа куни мудраса, ўтирган жойидан ўтиб олсин», дейилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисда масжидда ўзини қандай тутишга иршод қилинмоқда. Одатда кўпчилик Жумъага эртароқ келиши мумкин. Келганидан сўнг жим, сукут сақлаб ўтириши керак. Бундай ҳолат бир муддат давом этганидан сўнг кишини мудроқ босиши турган гап. Бундай ноқулай ҳолатни бартараф этиш учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўриндан туриб, бошқа жойга ўтиришни тавсия қилмоқдалар.

Дарҳақиқат, мудроқ босган одам ўрнидан турса, қони юришиб, уйқуси қочади, ўзи тетиклашади. Ушбу ишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиб қилган одам эса савоб ҳам олади.

Демак, ҳар биримиз бу нарсага ҳам эътибор беришимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бирортангиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар давоми...

884 12:33 / 22 июнь
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Абу Бакр отига миниб, Сунҳдаги маконидан етиб келиб, тушди. Сўнг масжидга кирди. давоми...

2540 10:56 / 13.08.2024
. . .Ибн Умар розияллоҳу анҳу .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки хил таомланишдан қайтардилар хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва давоми...

1242 15:29 / 15 июль
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким нидо қилувчи, яъни муаззинни эшитсаю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан давоми...

2579 17:30 / 07.11.2021
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021