1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Улкан қозиқлар ҳақида эшитганмисиз?

09:00 / 28.07.2021 4415 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жанубий Калифорния университети профессори Миллер Марокашдаги Атлас тоғлари борасида изланиш олиб борди. Изланиш натижалари 2014 йилда нашр этилди. Маълум бўлишича, мазкур тоғлар 4 км баландликка кўтарилган, аммо ер қаърига 35 км чуқурликка кириб борган. Олимлар ҳар бир тоғнинг ерга чуқур кириб борган илдизи борлигини аниқладилар. Бу илдиз жуда зич ва оғир бўлиб, ер қаърига чуқур кирган бўлади. Шунингдек, олимлар Ҳимолай тоғ тизмасини ўргандилар ва унинг илдизи ер тубига 100 км.гача кириб борганини аниқладилар. Ҳар бир тоғ илдизи билан ҳисоблаганда қозиққа ўхшайди. Ер устида озгина қисми кўриниб туради, асосий қисми ер остида бўлади. Қуръони Карим тоғларнинг шакли ҳақида хабар берган. Аллоҳ таоло Набаъ сурасида шундай деб марҳамат қилган:

أَلَمْ نَجْعَلِ الْأَرْضَ مِهَادًا وَالْجِبَالَ أَوْتَادًا

«Ерни бешик қилиб қўймадикми? Ва тоғларни қозиқлар» (6-7-оятлар).

Бу оят тоғлар ерга қоқилган қозиқ шаклида эканини таъкидлайдиган қувватли ишорадир.

Дарҳақиқат, олимлар сейсмометр (ернинг титраши, тебранишини аниқлайдиган қурилма) ёрдамида тоғни қозиқ шаклида эканини кўрдилар. Оятдаги қозиқлар деб таржима қилинган أَوْتَادًا сўзи тоғнинг шаклини бизга аниқ васф қилиб бермоқда. Чиндан ҳам бу ўта аниқ васфдир.

Олимлар 20-аср охири, 21-аср бошида аниқлаган тоғ билан боғлиқ илмий ҳақиқатни Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср олдин айтиб қўйган.

Абдуддоим Каҳел мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тафаккур борасида мақоланинг биринчи сонида тўхталиб ўтган эдик. Ушбу мақолада баъзи бир жонзотлар ҳақида сўз юритилади. Улар ҳақида тафаккур қилсак, Аллоҳ давоми...

2383 13:20 / 26.11.2021
Калифорния университети профессори Ричард Ротшилднинг таъкидлашича, пульсар юлдузлар юлдузларнинг портлаши натижасида шаклланади ва у юлдузлар улкан миқдорда давоми...

3112 11:00 / 08.05.2021
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

2364 14:01 / 15.03.2024
Дарахт баргидаги бир томчи сувни ичиш учун 12 та чумоли тўпланди. Эътибор тортадиган жиҳати шуки, улар тўрт гуруҳга бўлиндилар. Бунга сабаб сув томчиси бир томонга давоми...

2570 09:00 / 05.09.2023
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021