1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

10 августдан бошлаб Умра зиёратига рухсат берилади

16:30 / 27.07.2021 3382 pdf Ўқиш режими + -

10 августдан бошлаб хорижлик зиёратчиларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берилади. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди.

Саудия Арабистони ҳукумати маълум қилишича, зиёратчилар коронавирусга қарши барча зарур чораларни кўрган ҳолда қабул қилинади. Зиёратга ташриф буюришни истаган мусулмонлар қиролликда тасдиқланган Pfizer, Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca вакциналаридан бири билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим.

Вакцина олмаган зиёратчилар келгандан сўнг карантиндан ўтиб, кейин коронавирус учун қайта ПЦР тестини топширишлари лозим.

Шунингдек, зиёратчиларнинг хавфсизлиги ва талабини таъминлаш учун кириш ва чиқишни тартибга солиш, махсус эҳтиёжлари бўлган одамлар учун ўтиш йўлларини ажратиш ҳамда Замзам сув идишларини намоз ўқиладиган жойларга, ҳовлиларга ва тавоф жойларига тарқатиш тартиблари ўрнатилган.

Маълумот ўрнида Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра масалалари вазирлиги исломнинг муқаддас зиёратгоҳларига 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган, сурункали касалликларга чалинмаган ва коронавирусга қарши тўлиқ эмланган мусулмонларгина ташриф буюриши мумкин бўлишини билдирганди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони расмийлари Саудия миллий авиакомпанияси йўловчиларига чипта билан бирга 96 соатлик туристик виза олиш имконини берувчи янги дастур давоми...

3752 15:24 / 02.02.2023
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345сонли қарорига мувофиқ, жорий йил 1 ноябридан бошлаб фуқароларга .Умра, тадбирларини ташкил давоми...

2479 15:00 / 23.12.2023
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур фақиҳ, усулий аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳ юртимиз бўйлаб зиёратларини бошлаган эдилар.Жорий давоми...

2813 14:30 / 28.12.2019
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилди. Манба Ўзбекистон мусулмонлари идораси

2472 21:06 / 17.08.2022
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021