1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Қочоқ

11:00 / 19.06.2022 8888 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яманлик бир оила Германияга қочоқ бўлиб борди ва у ердан бошпана топди. Оила бошлиғи айтади:

«2015 йилда Германияга етиб борганимизда ҳукумат бизни уй-жой, электр, сув ва газ билан бир йил текинга таъминлади. Бир йилдан кейин бу тўловларни тўлашни бошлар эканмиз.

Бир йил ўтиб тўловни бошлаганимизда пул топа олмай тўловни бир ой кечиктириб қўйдик. Электр ширкатидан 200 евро қарз бўлиб қолдик. Ширкат бизга электр беришни тўхтатди. Биз учун бу кўп қийинчилик туғдирмади. Зеро, Яманда электр узилишига кўникиб кетган эдик. Дарров дўконга бориб шам олиб келдим. Шам атрофида ўтириб олиб ватанимиз Яманда юз бераётган мусибатлар ҳақида фарзандларим билан суҳбатлашиб ўтирдик.

Қўшнилар бизнинг уйимизда электр йўқлигини билиб қолишибди. Бироздан сўнг Германиялик қўшнилар уйимиз олдида жамланишди. Мендан нега уйда электр йўқлигини сўрашди. Мен қарз бўлиб қолганимизни, келаси ҳафта маошни олсам тўлашимизни айтдим. Улар: «Нима, бир ҳафта болаларинг билан электрсиз ўтирмоқчимисан?!», дейишди.

Мен: «Ҳечқиси йўқ. Биз умуман электр йўқлигига ҳам ўрганиб қолганмиз. Яманда бизнинг халқимиз электрсиз яшашади», дедим.

Улар бизга кичкина генератор сотиб олиб беришди. Сўнгра ўзлари қайсидир телеканалга боғланишди. У телеканалдагилар мен билан учрашиш учун келишди. Менинг муаммойим «электрсиз оила» номи билан Германияда йил муаммосига айланди.

Электр ширкати бизга қўшимча бир йиллик бепул электр ва 1000 евро пул берди. Биздан узр сўради. Чунки мен уларга музлатгичдаги гўшт ва товуқлар айниб қолиб уларни ахлатга ташлаганимни айтган эдим. Сўнгра озиқ-овқат олишим учун ичида 1500 евро бўлган карточка беришди».

Шайх Али Саллобий саҳифасидан Абдулқодир Полвонов таржимаси

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳли ҳаво деганда ҳавои нафсига берилиб фисқу фужур билан машғул бўлган ва бидъатларни келтириб чиқарган кишилар кўзда тутилади.Абдуллоҳ ибн Амр розиаллоҳу давоми...

3597 05:00 / 02.03.2017
Аллоҳ таоло.Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир.Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз, деган Роҳман, 60 61.Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир. давоми...

7190 05:00 / 04.03.2017
Устоз ва мураббийлар кунигаҲадис китобларида Жаброил ҳадисиrdquo деган бир машҳур ҳадис бор. Тўғри, барча оятларни ҳам Жаброил алайҳиссалом олиб тушганлар. Ундан давоми...

5086 05:00 / 06.03.2017
У Кўрфаз давлатларидан бирида йигирма йилдан кўпроқ масжидда имомлик қилиб, ватанига, Мисрдаги кичик қишлоғига қайтишга қарор қилди.Қишлоққа келиб Аллоҳ насиб давоми...

2766 11:00 / 25.01.2022