1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

«Бир жунайҳ соҳибаси» ёхуд садақанинг мукофоти

11:00 / 25.01.2022 1871 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У Кўрфаз давлатларидан бирида йигирма йилдан кўпроқ масжидда имомлик қилиб, ватанига, Мисрдаги кичик қишлоғига қайтишга қарор қилди.

Қишлоққа келиб Аллоҳ насиб этган мол-дунёсидан сарфлаб, кичиккина ер сотиб олдида, қишлоқ аҳли учун бир масжид бино қилишга киришди.

Ишга ёллаган қурувчилари ишга киришиб кетишди. Уларга бошчилик қилиб масжид қурилишида юрар экан, бироз чарчоқни ҳис қилди, кийимлари ҳам чанг-тупроққа беланди. Масжид рўпарасидаги йўлакка ўтирдида, бироз дам олиш учун қўлларини бошига ўраб олди.

Шу пайт унинг ёнидан кекса бир аёл ўтди ва унинг қўлига бир миср жунайҳи – темир тангани берди. У ҳайрон бўлиб бошини кўтарди ва фақирлик юзларида чуқур из қолдирган етмиш ёшларга яқинлашган аёлни кўрди. Эгнидаги униққан кийимларидан ҳам аёл анча турмуш машаққат қийинчиликларини тортгани билиниб турарди.

Ўрнидан туриб, «олинг буни мен тиланчи эмасман», дейишга чоғланган эди ҳамки, аёл тез-тез юриб ва: «Олиб қўй шуни болам, бу мени бор пулим эди, рози бўлгин!», узоқлаша бошлади.

Э воҳ, кекса аёл, «бу берганингиз кам, яна кўпроқ эҳсон қилинг», деб қолмасин деб уни нотўғри тушунганди.

 Шунда у ўрнидан туриб ҳайдовчисини чақирди-да, ҳозиргина кетган кекса аёлни уйига олиб боришни ва ҳол-аҳволини билиб келишини тайинлади. Ҳайдовчи қайтиб келиб айтган сўзлари шу бўлдики, кампирнинг тўрт қизи бўлиб, ўзи бева экан. Бир қизи турмушга чиққан, у ҳам эри билан автоҳалокатга учраб вафот этган экан. Ундан қолган тўрт набирасини ҳам ўзига олган кампир қизлари билан бирга, жами 7 жонни боқиш учун ишлагани чиқаркан.

Шунда шайх у ўша ҳолида ҳам садақа қилишга жазм этган аёлга қандай ёрдам қилолсам бўларкин, деб ўйлай бошлади.

Шу вақт унинг телефони жиринглаб қолди. Қўнғироққа жавоб берганди, кўрфазда имомлик қилиб юрганида, масжидга келиб жамоат намозларида қатнашиб юрган амирлардан бири эди.

«Ассалому алайкум, амир жаноблари саломатмисиз?» дея сўзлашишга тушиб кетди. Салом-аликдан сўнг у: «Шайх, юртингизда бирон эҳтиёжманд, фақир инсон борми, мен ва укаларимнинг закоти бор эди, шуни юборар эдим» деди.

Бундай тўсатдан бўлган хабардан шайх шошиб қолдида, ҳозиргина ўйлаб турган «бир жунайҳ соҳибаси»ни гапира кетди.

Ҳикоясини якунлади ҳамки, телефонда эшитиб турган амир шундай деди: «Закотимизни юбораман. Сиз унга ер сотиб олингда, каттагина уй солинг. Кампир оиласи билан ўша ерга кўчиб ўтсин. Қолган пулларни банкка қўйинг, ўшандан сарфлаб, умрини охиригача нафақасига етади, қизлари ва набираларини тўйини қилади» деди.

Субҳаналлоҳ...! Ўзидаги борини Аллоҳ учун берди...! Аллоҳ таоло эса унинг пок нияти самарасини мана шундай тарзда ато этмоқ истади!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир дирҳам юз минг дирҳамдан ўзиб кетди", дедилар: «Қандай қилиб, ё Расулуллоҳ?» дейишди. «Бир кишининг икки дирҳами бор эди. У улардан бирини олиб, садақа қилди. Бошқа кишининг кўп мол-дунёси бор эди. У мол-дунёсининг бир қисмидан юз минг дирҳам олиб, садақа қилди», дедилар».

Имом Насоий ривояти

Аллоҳим, Бизни раҳматинг, эҳсонинг ва фазлинг ила ихлос ва қабул билан ризқлантиргин, албатта Сен фазли марҳамати ва атоси кенг Зотсан!

Бобур Аҳмад таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирингиз шошилмаса, дуоси албатта қабул бўлади. .Дуо қилдим, лекин ижобат бўлмади,, дейди,, ndash давоми...

3490 05:00 / 03.03.2017
Аллоҳ таоло айтади Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур.rdquo Шууро сураси 30 оят.Яъни инсонга ndash хоҳ жонига, хоҳ давоми...

4782 16:37 / 21.01.2018
Исломий одобларнинг бош хусусиятини уларнинг илоҳий манбадан экани ҳақидаги маълумотлар орқали юқорида кўриб ўтдик. Ана шу ҳолатдан келиб чиқиб, бу одобларнинг давоми...

3717 05:00 / 04.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади.Охир замон бўлганда очарчилик бўлади. Ким ўша очарчиликка тўғри келса, оч жигарларни бошқага алмаштирмасин,.Шарҳ Яъни, очларга давоми...

2565 05:00 / 02.03.2017