1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламолар Самарқанд вилоятида

11:30 / 24.07.2021 2109 pdf Ўқиш режими + -

Айни кунларда уламоларимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифлари бошланган. Куни кеча Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тойлоқ туманидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга кириб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Меҳрга ташна кўзларга боқиб, уларнинг ўксик кўнгилларига қувонч улашилди. Бундай оилаларга моддий ёрдамлар ва совғалар тарқатилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри Яшнобод тумани бош имом-хатиби Ф.Аллаёров ва Тошкент шаҳар «Минор» масжиди имом-хатиби Ф.Убайдуллаевлар Самарқанд шаҳар Руҳобод масжиди имом-хатиби Т.Амиров ҳамроҳлигида Тойлоқ туманида бўлиб туришибди. Тарғиботчилар тумандаги «Жумабозор» ва «Тойлоқ ота» жоме масжидларига ташриф буюришиб, масжид ходимлари билан қизғин мулоқотда бўлдилар.

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали домла Рустамов иштирокида «Исломобод» жоме масжидида пешин намози адо этилиб, тинчликнинг қадрига етиш, ватанпарварлик ҳикмати, миллат тақдирига даҳлдорлик ҳисси мавзуларида намозхонлар билан дилдан суҳбат бўлди. Суҳбатдан сўнг кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, эҳсонлар улашилди.

















Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча мамлакатимизнинг Олматадаги Бош консуллигида Қозоғистоннинг етакчи сайёҳлик компаниялари ва ташкилотлари вакиллари иштирокида .Ўзбекистонда зиёрат давоми...

1769 14:46 / 18.01.2021
Аввал хабар қилганимиздек, 2019 йилда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва фанмаданиятнинг ISESCO бўйича йиғилишида Тунис шаҳрини Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиш давоми...

4369 09:37 / 02.01.2020
Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши давоми...

1320 17:28 / 28.11.2023
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоийсиёсий ҳаётига оид муҳим қонун лойиҳаларини кўриб давоми...

1905 10:31 / 16.09.2020