1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Олматада «Ўзбекистонда зиёрат туризм» мавзусида тақдимот ўтказилди

14:46 / 18.01.2021 1768 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча мамлакатимизнинг Олматадаги Бош консуллигида Қозоғистоннинг етакчи сайёҳлик компаниялари ва ташкилотлари вакиллари иштирокида «Ўзбекистонда зиёрат туризм» мавзусида тақдимот ўтказилди. Бу ҳақда «Дунё» АА нашри хабар берди.

Тақдимотда «Akbar Travel Asia» (Хоразм вилояти) бош директори Ислом Ибрагимов ўз компанияси фаолияти ҳақида маълумот тақдим этди. Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги дунёга машҳур Ислом оламининг қадимий ёдгорликлари ва зиёратгоҳларига ташриф буюриш учун зиёрат туризмини ташкил қилиш бўйича Ўзбекистонда кўрилган чора-тадбирлар хусусида батафсил ахборот берди.

Коронавирус пандемияси шароитида туризм соҳасини ривожлантириш, хусусан, санитария-эпидемиология хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш, шунингдек, хорий сайёҳлар Ўзбекистонда Covid-19 юқтирган тақдирда уларга товон пули тўлашга тартиби тушунтирилди. Туристик объектларни стандартларга жавоб берадиган сертификатлаш тизимини жорий этилаётгани таъкидланди.

Тур компаниялари раҳбарларига Қозоғистон фуқароларини, жумладан жамоатчилик, ишбилармон доиралар, дин вакиллари ва бошқаларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистонга зиёрат турларини ташкил этишда фаол иштирок этиш таклифи билдирилди.

Учрашув иштирокчилари ўз чиқишларида коронавирус пандемиясига қарамай, қозоғистонликларнинг Ўзбекистон зиёрат туризмига бўлган катта қизиқишини қайд этдилар. Шунингдек, нархларнинг қимматлиги, Олмаота-Тошкент-Олмаота йўналишида авиачипталарни бронь қилиш билан боғлиқ муаммолар ҳам таъкидланди.

Шу муносабат билан коронавирус пандемияси даврида ҳукуматлараро даражада икки мамлакат туроператорлари ўртасида келишув асосида автобусларда Ўзбекистонга саёҳатлар ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Унга кўра, қуруқлик чегараси бўйлаб ўзбек туроператорларидан сайёҳлик йўлламанларини сотиб олган туристик гуруҳлар учун «яшил» йўлак яратиш, давлат чегарасини кесиб ўтиш учун фуқаронинг мақомини тасдиқловчи «турист ваучер» тушунчасини жорий этиш каби таклифлари билдирилди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2019 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШга ташрифи доирасида Вашингтон шаҳрида давоми...

2033 09:45 / 02.10.2019
Ислом.уз интернетрадиосиУшбу дастур орқали ислом.уз порталининг интернетрадиоканалини тинглашингиз мумкин.Ислом.уз радиоси Аллоҳ таолонинг инояти ила 1439 йил давоми...

12727 19:58 / 25.01.2018
.Ансор асСунна алМуҳаммадийя, жамоаси Судан пойтахти Хартумда 100 нафар Қуръон қорилари шарафига маросим ўтказди. Бу ҳақда Al Nilin ахборот агентлиги хабар берди.Уюшма давоми...

1597 11:28 / 18.01.2022
.Имом Бухорий, орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонун ЎРҚndash789сон, 15.08.2022 й. Президент томонидан имзоланди. Қонунга мувофиқ, .Имом Бухорий, ордени икки даражадан давоми...

2105 12:00 / 16.08.2022