1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ розилигини истаб

09:03 / 13.07.2021 3356 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илм Аллоҳ розилиги учун ўрганилади, олим дейилиш учун эмас!

Қуръон Аллоҳ розилиги учун ёдланади, қори дейилиш учун эмас!

Намоз Аллоҳ розилиги учун ўқилади, намозхон дейилиш, одамларнинг ишончига кириш учун эмас!

Рўза Аллоҳ розилиги учун тутилади, рўзадор дейишлари учун эмас!

Закот Аллоҳ розилиги учун берилади, бой, пулдор деб аталиш учун эмас!

Ҳаж Аллоҳ розилиги учун қилинади, ҳожи ака деб чақиришлари учун эмас!

Эҳсон, садақа Аллоҳ розилиги учун берилади, сахий, қўли очиқ дейишлари учун эмас!

Машина Аллоҳ розилигини топишга сабаб бўладиган ишларга миниш учун олинади, одамларга мақтаниш, кўз-кўз қилиш учун эмас!

Янги либос Аллоҳ танани беркитишга буюргани учун олиб кийилади, мода ёки фалон бренддан кийинар экан дейишлари учун эмас!

Ота-онага Аллоҳ розилиги учун, Унинг амрига итоат қилиб яхшилик қилинади, ҳовли-жой, машина ва бошқа матоҳларни ҳадя қилишлари учун эмас!

Тўй икки ёшнинг иффатини сақлаш, суннатга амал қилиш ва умматнинг сонини кўпайтириш учун қилинади, ноёб таомлар қўйиб одамларга мақтаниш, исроф, дабдаба учун эмас!

Сўзимизни ушбу оятлар билан якунлаймиз:

قُلْ إِنَّ صَلاَتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَاْ أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ

“Сен: “Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман. Ва мен энг аввалги мусулмонман, деб айт” (Бу оят мусулмон одам бутунлай Аллоҳга ажралиб чиқиши лозимлигини кўрсатади. У намозни фақат Аллоҳ учун ўқийди. Бошқа зот учун ёки бадантарбия, ахлоқий машқ, ота-онасини хурсанд қилиш учун эмас. У ибодатларини фақат Аллоҳ учун адо этади. Ҳаж қилса, рўза тутса, закот берса, Аллоҳ учун қилади. Бировнинг гапи, мақтови ёки эҳтироми учун қилмайди.) (Анъом сураси, 162, 163-оят).

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Баттол .Саҳиҳи Бухорий,нинг .Илм, китобини шарҳлар экан, Имом Моликнинг шогирди Яҳё ибн Яҳёдан шундай нақл қилади .Аллоҳ қалбимга солиб, Имом Молик ибн Анаснинг давоми...

4602 19:00 / 06.05.2024
Аслида қурболик тирикларнинг амали бўлиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида амалга оширилади. Шундай бўлсада, маййит номидан қурбонлик қилишнинг бир неча давоми...

9542 09:00 / 18.07.2021
Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳмурид ва яқинларига .сафар қилсангиз ва юкингиз сизга бепул олиб кетишингизга рухсат берган миқдордан ортиқ бўлса, албатта, давоми...

1042 14:13 / 10 июль
. . , . . , . ,. . ,. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят давоми...

3218 11:22 / 19.05.2024