1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ота фироқи

20:00 / 25.06.2021 2263 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўша пайтлар биз Либияда мусофирчиликда яшар эдик.

Холамнинг қайиноталари ёки қайиноналари вафот этгани ҳақида хабар келди. Ҳазрат божаларига таъзия билдириб, Либиядан туриб ватанга қўнғироқ қилдилар. Сўзларининг орасида божаларига: «Сиз ҳам бизга ўхшаб катта бўлганингизда етим бўлибсиз-да», дедилар. Катта бўлганда ота ёки онасини йўқотиш «етим» сўзининг луғавий ёки шаръий маъносига тўғри келмас, эҳтимол. Аммо урфда бу сўз худди шу маънода ишлатилади. Катта бўлсин, ёш бўлсин, онаси ёки отасдан айрилган инсон етим бўлади, кўнгли ўксик қолади, қалб қуёши ботади.

Ҳазратимизнинг гапларида улкан маъно бор эди. Инсон улғайган сари ақли, эс-ҳуши ортиб боради. Ақли ортган сари ота деган зотнинг маъносини чуқур англаб, унинг оиладаги, ҳаётдаги ўрнини теран ҳис этиб бораверади.

Арабларда «Мени катталарнинг ўлими улғайтирди», деган ибора бор.

Бундай оғир дамларда кишига тасалли берадиган бирдан-бир нарса марҳумнинг хайрли умр кечиргани, ортидан қолдирган солиҳ амалларидир.

Мубашшир Аҳмад... Анвар Аҳмад...

Эътибор қилинг, отанинг исми фарзанднинг исмига эргашиб келмоқда. Аммо фарзанд, ҳар бир ишида, хатти-ҳаракатида отага эргашади, унга ўринбосар бўлади, унинг ишларини давом эттиради.

Аллоҳим! Домлаларимизга сабот бер, уларни салафларимизга хайри халаф қилгин!

Эй Роббим! Аҳмадхон ҳожи дадани раҳматингга олгин! У кишини мағфират қилгин! Солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлагин! Яқинларига сабру салвон бергин! Ажрларини улуғ қилгин! Ўринларини яхши эвазлар билан тўлдиргин! Омин!

 

Одинахон Муҳаммад Содиқ

«Ҳилол» журналининг 6(27) сонидан 

Муаллиф
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу мақола Наманган шаҳрида туғилиб ижод қилган, Нақшбандия тариқатининг пири комили, олим ва мутасаввиф шоир сифатида танилган Абдулазиз Ҳасанхўжа ўғли Мажзуб давоми...

4182 11:00 / 02.05.2023
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари биз каби ўша пайтда эндигина исломни ҳис қилиб, илмсизлиги билан ҳар кўчага кириб кетиши мумкин бўлган ёшлар учун давоми...

2098 13:20 / 02.04.2023
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўнўн икки ёшлардаги шогирди бўлар эди. Йигитча имомнинг суҳбатларида кўп қатнашар, унинг таъсирли суҳбатлари қалбидан жой олар, доимо давоми...

4526 11:20 / 24.12.2021
Яккатут жоме масжидига асос солинишиУшбу воқеадан хабар топган Қўқон хони Худоёрхон 1858 йили Эшон ҳазратларини зиёрат қилгани келади. Хон қандай илтимос ёки давоми...

1974 11:00 / 17.10.2021