1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Маликанинг муслима бўлиши (учинчи мақола)

13:30 / 19.06.2021 2344 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қимматбаҳо ҳадя 

Малика бир дунё мол-тилла, кумуш, лаъли-маржон, гавҳар, зумрад, ёқут, шу каби қимматбаҳо тошлардан, Яман ерида ўсган яхши мевалар, турли хил мато, тоза ипакдан бўлган кийимлар ва яна қуллар, жориялар юборди. Уларни бир донишманд ҳаким ва қўриқчилар олиб боришди. Унга: «Подшоҳнинг қанча қуввати, аскари борлигини ҳам билиб келасан», деб тайинлашди.

Катта мулк 

Билқиснинг ҳадялари Шомга етиб келмасидан Сулаймон алайҳиссалом бу хабардан огоҳ бўлди. Яна бу ҳадяларни олиб келгувчи Сулаймоннинг қанча аскари борлигини билиш учун келаётгани ҳам маълум бўлди. Сулаймон алайҳиссалом мамлакатдаги ҳамма аскарларини чақирдилар. Инсонлар, жинлар, қушлар, ҳайвонлардан иборат бўлган қўшин Сулаймон алайҳиссалом олдиларига йиғилди. Бир неча кунлардан сўнг маликанинг элчиси Шомга кириб келди. Маликанинг юборган одамлари, ашёлари Сулаймон алайҳиссаломнинг мулки олдида мўъжазгина ҳадя бўлиб кўринди. Меҳмонлар кўз олдида жуда катта бойлик турарди. Улар бундай бойликни илгари кўришмаганди. Қўрқув ичида подшоҳнинг қасри томон юришди. Сандал ёғочидан, тилла билан безанган устунли қасрни кўришди. Билқиснинг элчиси Сулаймон алайҳиссалом олдиларида туриб қолди. У аскарларнинг адади, навларини билиб, улар жинлардан, қушлардан, ҳайвонлардан таркиб топганини кўриб ақли лол қолди. Булар енгилмайдиган куч эканлигини сезди. Сулаймон алайҳиссалом Маликанинг элчиси ва бирга келган одамларини меҳмонга чақирдилар.

Дастурхонда дунёнинг ҳар чеккасидан келтирилган таомларни кўришди. Унда албатта Яманда тайёрланган овқатлар ҳам бор эди. Идиш-товоқлар тилладан эди. Кумуш қадаҳларга ҳар хил турдаги мусаффо шароблар қуйилганди. Бу ерда хизматларни тилла кийимлар кийган ҳурлар бажаришарди. Ҳатто Яманнинг маликалари ҳам бундай кийимларни кийишмаганди. Маликанинг элчиси Сулаймон алайҳиссаломнинг улуғ ва қудратли эканлигини яна бир бор билди. Унга олиб келган ҳадяларни беришга ҳам уялди. Дарҳақиқат Сулаймон алайҳиссалом бу ҳадяларни қабул этмадилар.

Маликанинг элчиси уларнинг ишларидан ҳайратга тушди ва ўйлади: «Сулаймон молни хоҳламаса, ҳар қандай подшоҳдан бой бўлса, мақсади нима экан?» Сулаймон алайҳиссалом элчининг кўзидан фикрини англадилар ва дедилар: «Ягона Аллоҳга ибодат қилинг, қуёшга сиғинманг. Аллоҳ мени ҳикмат билан, подшоҳлик билан, пайғамбарлик билан улуғлади! Ҳадяларни қайтариб олиб кетинг! Менинг олдимга мусулмон бўлиб келинглар» деди.

Элчи Сулаймон алайҳиссалом ҳузурларидан маликанинг мусулмон бўлиб тез кунларда келиши кераклиги, Сулаймон алайҳиссалом интизор бўлиб кутаётганлари хабарини олиб Яманга қайтди.

Маликанинг муслима бўлиши 

Маликанинг одамлари Яманга қайтиб келишди. Малика уларни орзиқиб, ҳаяжонланиб кутаётган эди. Ҳамма тез тўпланди ва нима бўлганини элчидан сўрашди. У Сулаймоннинг катта мулк соҳиби эканлиги хабарини берди ва: «У қувватли, бизнинг унга кучимиз етмайди. Сулаймоннинг ҳузурига бир неча кун ичида мусулмон ҳолатда боришингизни хоҳлайди», деди.

Малика бир оз ўйланиб қолди ва Шомга боришга қарор қилди. Сулаймон алайҳиссаломга қавмининг улуғлари билан бориши хабарини берди. Тахтини саломат қўриқлашни эса хизматчиларига қаттиқ тайинлади.

Билқис Шом томон йўлга чиқди. Сулаймон алайҳиссалом Аллоҳнинг қудратини, азаматини, оламда ҳеч кимга бермаган нарсасини берганини малика келмасидан олдин унга кўрсатмоқчи бўлдилар. Аскарларига: «Эй одамлар, улар менинг ҳузуримга бўйинсунган ҳолларида келишларидан илгари қайси бирларингиз менга унинг (яъни, Билқиснинг ўз шаҳрида қолган) тахтини келтира олурсиз?» деди» (Намл сураси, 38-оят). Ифрит исмли жин - «(Шунда) жинлардан бир паҳлавони айтди: «Мен уни сен ўрнингдан туришингдан илгари сенга келтирурман. Албатта мен бунга қодир ва ишончлидирман» (Намл сураси, 39-оят). Сулаймон алайҳиссалом жим бўлиб қолдилар.

(Тамом)

«Мўминалар силсиласи» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
IХадийжа бинти Хувайлид ибн Абдулуззо ибн Қусой Қурашийя Асадийя .Фил воқеаси,дан ўн беш йил илгари Маккада, эътиборли оилада таваллуд топган. У киши бизнинг давоми...

4653 08:10 / 10.10.2018
Макканинг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлмиш Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Умму Рувмон бинти Омир Канония исмли хотинлари бор эди. Бу аёл жоҳилият пайтида давоми...

4541 12:09 / 01.11.2018
Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг сабабларидан Аллоҳ таоло мусулмон умматига қўпгина яхшиликлар, жумладан, енгилликлар берган вақтлар кўп бўлган.Имом Бухорий Оиша давоми...

2749 12:02 / 02.12.2018
Қадим замонда Мисрда Юсуф исмли зот акалари билан яшардилар. Ул зот ўзларидан насл қолдирдилар. Баъзилари солиҳ, баъзилари фосиқ, баъзилари муфсид бўлиб давоми...

2252 11:00 / 23.12.2020