1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Истанбул марказида йирик масжид очилди

10:30 / 31.05.2021 2307 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 28 май жума куни Истанбул шаҳрида жума намозидан сўнг «Таксим» масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шаҳар марказида қад ростлаган, 2250 кишилик сиғимга эга масжиднинг очилишида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам иштирок этди.
Бу ҳақда Анадолу давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Туркия Президенти очилиш маросимида кенг жамоатчиликка мурожаат қилди:
«Таксим масжиди бизнинг дунёмизда ўз ўрнига эга. Чунки у аллақачон Истанбул рамзлари орасидан жой олди. Унинг ўзига хос қурилиш лойиҳаси мамлакатимизда ҳам дунёда ҳам кам сонлидир. Масжид бизнинг Истанбулга 1,5 асрлик курашлардан сўнг бунёд бўлди. Ушбу майдонда масжид қуриш ғояси 93-уруш номи билан танилган Усмонли-Россия уруши йилларидан бошланган эди. Мамлакатимизнинг Мустақиллик уруши йилларида бу яна кун тартибида бўлган.
Демократик партиянинг ҳокимият тепасига келиши билан Таксим масжидини излаш авж олди.  Ҳеч қандай аниқ қадамлар қўйилишидан олдин, 27 май давлат тўнтариши содир бўлди.  Кейинчалик Сулаймон Демирел масжид қурилиши учун ернинг берилишини таъминлади.
Истанбул шаҳар ҳокимиятига сайланганимда, менинг сўзларимдан бири ушбу масжиднинг қурилиши эди, аммо биз 28 февралдаги жараён туфайли бу ваъдани бажара олмадик. Ушбу лойиҳани 2013 йилда яна амалга оширмоқчи бўлганимизда, Гези воқеалари олдимизга чиқди. 2017 йил июнь ойида биз масжид қурилиши бошланишига эришдик. Ва, ниҳоят, бугун биз ибодат қилиш учун масжидимизни очдик.
Бу борадаги ишларимизни тез суръатларда давом эттирган ҳолда Барбарос Булварида “Барбарос Ҳайреттин Пошо” масжидини қурмоқдамиз. Тез кунларда у ҳам иш тушиши кутилмоқда», – деди Эрдўған кенг жамоатчиликка қилган мурожаатида.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн давоми...

3169 09:30 / 05.03.2024
Маълумки, islom.uz портали томонидан ўзбек тилига таржима қилинган, халқимизнинг қалбидан жой эгаллаган 5 фаслдан иборат .Қуръонда зикри келган қиссалар, номли давоми...

3059 12:00 / 15.02.2022
Умра ва Ҳажга борувчилардан менингитга қарши вакцина олганлик ҳақида ҳужжат талаб қилиниши бекор қилингани йўқ, деб маълум қилди Санэпидқўмита. Тартиб ўз кучида давоми...

1239 13:40 / 12.02.2025
Тошкент ислом институтида .Феврал ndash Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги, деб эълон қилинганлиги муносабат билан .Қуръон илмлари, кафедраси томонидан Олий давоми...

1071 18:17 / 11.02.2025