1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳимматни уйғотиш

11:00 / 31.05.2021 2193 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафсидан рози бўлмайдиган жоҳил, билимсиз инсон билан ҳамсуҳбат бўлишинг нафсидан рози бўлган олим билан ҳамсуҳбат бўлишингдан яхшироқдир.

Нафсидан рози бўлмайдиган илмсиз кишида қанақанги жоҳиллик бўлиши мумкин?!

Нафсидан рози бўлмайдиган инсоннинг суҳбати унда ихлос бўлганлиги учун яхшидир. Бу нарса суҳбатдошга ҳам ўтади. Суҳбатдош ҳам ихлос билан зийнатланади. У ҳам хос инсонлар зумрасига кириб қолади.

Ўзидан рози бўлган кишининг суҳбати, гарчи у ер юзидаги энг олим инсон бўлсада очиқ-ойдин ёмонликдир. Зеро, инсон табиати ўғри бўлади. Ҳамсуҳбатидан таъсирланади. Аллоҳга яқинлаштирадиган илмсизлик Аллоҳдан узоқлаштирадиган илмдан яхшидир!

Устозларимиз толиби илмларни ўзларидан устун билишар эди. Чунки талаба илм олишда ўзини хор ва паст тутади, мутакаббирлик қилмайди. Олимни эса дарс бериш кибрга олиб бориши мумкин. Мен бошқалардан устунман деган фикр уни йўлдан оғдириши мумкин, дейишар эди.

«Ҳикамул Атоийя» асосида Абдулқодир полвонов тайёрлади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу инсонни Мисрда ҳамма танийди, у шунчалик бойки, сепган атирини ҳидига ошиқ бўлмай иложи йўқ. Ёнимиздан ўтса атир ҳиди бошқаларга ҳам ўрнашиб қоларли давоми...

2214 11:24 / 22 апрель
Бу воқеа араб мамлакатларидан бирида содир бўлган. Эридан учта гўдаги билан тул қолган Ҳалима исмли аёлнинг аҳволи танг бўлиб қолди. Бир амаллаб кун кўриб давоми...

5595 13:37 / 22 сентябрь
Эй Одам болалари Батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини туширдик. Тақво либоси ndash ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг давоми...

7031 11:00 / 12.07.2022
У туғилди. Маълум бир ёшга етгач, болалар боғчасига қатнади. Етти ёшга тўлганида эса қандайдир болаларга хос ички ҳаяжон билан мактаб остонасига қадам қўйди. давоми...

2830 16:50 / 23.05.2024
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021