1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг ҳикматли сўзлари

18:30 / 27.05.2021 2733 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

- Агар ҳақ сўзни айтолмасанг, ботилга қарсак чалма!

- Агар сенга ҳасад қилувчини тополмасанг, билки, сен муваффақиятсиз инсон экансан.

- Аллоҳга, бирор нарса бериши учун эмас, рози бўлиши учун ибодат қил! Агар рози бўлса, неъматлари билан сени ҳайрон қолдиради.

- Ҳожатинг борлигида, бошингга ташвиш тушганда Аллоҳ таоло сени эслаши учун роҳат-фароғатга эришган пайтингда Аллоҳни эсла!

- Албатта, мўмин инсон эртанги кундан қўрқмайди, ахир Аллоҳ оламларнинг Робби бўла туриб, банда қандай қилиб эртанги кундан қўрқсин. Агар мўмин инсоннинг олдида таом бўлмаса, Аллоҳ унга ризқ беришига ишончи бўлади. Чунки Аллоҳ оламларнинг Роббидир. Агар мўминга бир ташвиш етса, Аллоҳ ташвишни аритади деб хотиржам бўлади. Чунки У Зот оламларнинг Роббидир. Агар бир неъмат келса, Аллоҳни зикр қилиб, У Зотга шукр айтади. Чунки унга неъмат берган Зот оламларнинг Роббидир!

- Агар мусулмонларнинг юртида фақирни кўрсанг, билгинки, унинг молини ўғирлаган бой бор.

- Ҳар бир бўстонга гул экишинг чиройли, лекин ундан ҳам чиройлироқ амал ҳар бир тилга Аллоҳнинг зикрини экишингдир (яъни, ҳар бир инсоннинг Аллоҳ таолони зикр қилишига сабабчи бўлишингдир).

- Ҳар бир гуноҳкор қиёмат куни ўз гуноҳини кўтариб келади. Аммо адаштирувчи кимса ўзининг гуноҳини ва адаштирганларининг гуноҳини ҳам кўтариб келади.

- Агар бошқалар Ислом дини ҳақида ўқишга имкон топа олмасалар, ўзимиз уларга Исломни ҳаётимизда, ахлоқимизда, юриш-туришимизда кўрсатиб беришимиз керак.

- Аллоҳ сени ақлинг билан икром қилди. Сен ўзингни феълинг билан хор қилма!

- Мусҳафларимиз устида чанг тўплангани миқдорича қалбларимизда ғам тўпланади.

- Ким сенга намозни эслатиб насиҳат қилса, ўша сени энг қаттиқ яхши кўрадиган кишидир.

- Анча вақт олдин Аллоҳдан сўраган нарсанг бир кун йўлингдан чиқади, эҳтимол сен унутиб юборгандирсан, лекин Аллоҳ унутмайди.

- Билгинки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сендан сен истаётган нарсани тўсаётган бўлса, охиратда Ўзи истаганидек ато қилиши учун захира қилиб шундай қилади. Кўпчилик буни маҳрумлик деб гумон қилишади. Аллоҳ таоло бандасини маҳрум қилишдан покдир!

- Мол ризқнинг бир қисмидир. Соғлик ризқи бор, фарзанд номли ризқ бор, таом деган ризқ бор, барака номли ризқ бор, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан берилган ҳар бир неъмат ризқдир, ризқ фақат молнинг ўзи эмас.

- Пок ниятлар Аллоҳнинг ҳузурида зое бўлмайди, одамлар ўша ниятлар борасида ҳар қанча ёмон гумон қилсалар ҳам.

- Кун келади юзингда биргина табассум пайдо бўлиши учун ўзини қурбон қиладиган кишини топасан. Шундай экан, қалбинг эшикларини беркитиб олма, чунки ўша эшикларни чертадиганларнинг ҳаммаси ҳам қалбингни жароҳатлашни ният қилавермайди.

- Неъматларга шу даражада ўрганиб қолдикки, биз ҳолимиздан сўралсак, «яхшимас» деймиз. Офиятни, неъматларнинг давомийлигини ҳис қилганмизми?

- Ким айбсиз дўст истаса, ёлғиз яшайди. Ким нуқсонсиз хотин истаса, бўйдоқ ҳолда яшайди. Ким муаммоларсиз ёр истаса, ўшандай ёрни излаб ўтади. Ким комил қариндош истаса, силаи раҳмни узган ҳолда яшайди.

- Ҳар қандай нарса ишлатилмай, ташлаб қўйилса, эскиради. Илло Қуръон ундоқ эмас. Агар уни ташлаб қўйсанг, ўзинг эскирасан.

- Агар ҳақ билан ҳақ ўртасидаги курашни кўрсанг, бундай курашнинг топилиши асло мумкин эмас. Чунки, ҳақ биттадир! Ҳақ билан ботил ўртасидаги кураш узоққа чўзилмайди! Чунки, ботил доим йўқ бўлувчи, енгилувчидир

- Одамларнинг тадбирларидан хавотирга тушма! Уларнинг қўлларидан келадиган энг охирги иш Аллоҳнинг иродасини амалга оширишдир.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бутун иттифоқ бўйлаб минглаб отаоналар Афғонистондаги урушда асирликда қолиб кетган фарзандларини юртга қайтаришни ҳукуматдан талаб қилишар эди. Бу талаблар давоми...

2848 14:00 / 02.09.2022
Ҳомидхон қори 1905 йил Наманган шаҳри Чуқур кўча даҳаси собиқ .Лўли чеки, маҳалласи ҳозирги .Самарқанд, кўчасида таваллуд топди. Бобоси Умархон ҳожи аҳли илм, аҳли давоми...

2414 14:00 / 24.02.2023
учинчи мақолаИбн Ҳиббон Имрон ибн Ҳусайн айтган ҳадисни келтирганлар .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишидан .Шаъбоннинг охирида бирор кун рўза давоми...

1053 12:30 / 07.02.2021
Устоз, ҳофизи Қуръон Абдулғофур махдум домла 1948 йили бемор бўлиб ётиб қолдилар. Ҳазратни зиёрат қилиб, дуоларини олиш мақсадида, диёримизнинг турли гўшаларидан давоми...

1760 17:00 / 16.03.2022
Аудиолар

120779 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7060 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42344 14:35 / 11.08.2021