1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муслима аёл эҳтиёжманд спортчи оилаларга муваффақият қозонишда ёрдам беради

11:37 / 26.05.2021 1760 pdf Ўқиш режими + -

Британияда аҳолининг паст қатламидан иборат ёш чавандозлар муслима аёл Хадича Меллах ҳомийлик қилаётган янги академия пойгасида қатнашиш имкониятига эга бўладилар. 2019 йилда Гудвуд от пойгасида ғолиб бўлган Хадича Меллах биринчи инглиз муслима аёли ҳисобланади.

«От пойгаси менинг ҳаётимни тубдан ўзгартирди ва умид қиламанки, «Riding A Dream Academy» (От мусобақаси орзулар академияси) форумида қатнашиш кўп ёшларнинг ҳаётини ўзгартиради», дейди Хадича. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради.

От мусобқаси жамғармасининг ишончли вакили ва форум бошқарув гуруҳи раиси Сюзанна Гилл ҳам янги академияни юқори баҳолаб, ушбу сўзларни таъкидлаб ўтган: «От мусобақаси — британиялик пойга мусобақаларини инклюзив спорт турига айлантириш учун зарур бўлган ижобий ҳаракатларнинг ажойиб намунасидир. Бу ерда ҳар ким ўз кучини ишга солиш имкониятига эга».

Янги академия Хадича номли қисқа ҳужжатли фильм номи билан аталди. Фильмда «Ebony Horse Club» хайрия жамоатидан бўлган ўспирин қизнинг Магнолиа кубоги форумида профессионал чавандозлар билан рақобатлашиб тарихий ғалаба «Glorious Goodwood» совринини қўлга киритгани тасвирланган.

Таржимон Мунира Баҳодиржон қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 31 октябр куни юртимиз бўйлаб жомеъ масжидларда .Қарз зиммадаги оғир масъулият, мавзусида суҳбатлар бўлиб ўтади. Қувонарлиси, эндиликда халқимиз давоми...

590 12:00 / 31 октябрь
Бу йил қироллик маъмурлари фақат 60 мингга яқин зиёратчиларни Маккага қабул қиладилар. Бу сафар Ҳаж ибодатини адо этмаганларга имтиёз берилади, дея хабар беради давоми...

2136 10:30 / 19.06.2021
Тошкент ислом институти .Қуръон илмлари, кафедраси ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобулов Имом Ҳафснинг Имом Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали давоми...

1531 19:02 / 25.11.2024
Еврабия ndash ислом дегани эмасАраб давлатларидан келган муҳожирлар сабабли замонавий Европада икки хил янги тушунча пайдо бўлди .Евроислом, ва .Еврабия,. Биринчиси давоми...

3067 15:57 / 22.10.2018
Аудиолар

211109 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130367 14:35 / 11.08.2021