1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Макка шаҳрида Бутун дунё Ислом уюшмаси Олий кенгашининг йиғилиши бошланди

12:00 / 08.01.2020 3635 pdf Ўқиш режими + -

2020 йил 7 январь куни Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Бутун дунё Ислом уюшмаси Олий кенгашининг 44-давра йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар беради.

Анжуманда уламолар, муфтийлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари қатнашмоқда.

Олий кенгаш мажлисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Музаффар Жалиловлар иштирок этмоқда.

Йиғилишнинг асосий мақсади дунё давлатларида тинчлик-осойишталикни таъминлаш, бузғунчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш ва халқларнинг осуда ҳаётига раҳна солувчи қора кучларнинг хатти-ҳаракатларига чек қўйиш масаласи илгари сурилди.

Муҳокама қилинган масалалар бўйича Саудия Арабистони бош муфтийси Шайх Абдулазиз Оли Шайх, Бутун дунё Ислом уюшмаси бош котиби, доктор Муҳаммад Абулкарим Ийсо ва бошқа бир қатор мартабали кишилар юқоридаги мавзулар юзасидан фикр-мулоҳаза билдирдилар.

Ушбу анжуман доирасида Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида жойлашган Халқаро Ислом фиқҳи академияси фатволар ишлаб чиқиш, шаръий масалаларга мақбул ечимлар топиш ва замонавий муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш борасидаги хизматлари учун юксак мукофот билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Халқаро Ислом фиқҳи академиясининг доимий аъзоси ҳисобланади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
religions.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг декабр ойида юртимизнинг таниқли уламолари Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ ҳамда Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов Жанубий Кореядаги ватандош диндошларимиз давоми...

1992 20:06 / 11.12.2022
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotҲаж ndash улуғ ибодатquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. Муҳтарам жамоат давоми...

3838 08:40 / 27.07.2018
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари ва имомхатиблари Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетишди.Бугун давоми...

3098 20:45 / 19.04.2022
2019 йилдан бери илк бор йиғилган юзлаб Гонконг мусулмонлари пайшанба куни Коулун масжидининг асосий залида Рамазон ифторига тўпланишди.Ушбу йиғилиш пандемия давоми...

1510 08:00 / 06.04.2023