1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ таолонинг ал-Ҳайй ва ал-Қоййум исмлари

13:30 / 14.05.2021 5095 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг ал-Ҳайй ва ал-Қоййум исмларининг дуоларнинг ижобат бўлиши ва машаққатларни аришида ўзига хос таъсири бор. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар жидду-жаҳд қилиб, берилиб дуо қиладиган бўлсалар: «Я Ҳаййу, Я Қоййуму», дер эдилар.

Изоҳ: ал-Ҳайй. У ҳамиша тирикдир, У ўлмайди. Яъни, Аллоҳнинг ҳаёти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаёти азалий, олдин йўқ бўлган эмас. Ягона Аллоҳнинг тириклиги ўзигагина хос алоҳида ҳаёт бўлиб, бандалар ҳаётига ўхшаш бошқа масдардан берилган эмас. Бу ҳаёт азалий ва абадийдир. Ибтидоси ҳам, интиҳоси ҳам йўқ. Аллоҳнинг тириклиги ҳеч бир жиҳатда бандаларнинг ҳаётига ўхшамайди.

Аллоҳнинг ал-Ҳай сифати боқий қолувчи ва барҳаёт деганидир. Агар Аллоҳ ҳаёт десак, Уни доим барҳаёт эканини англаймиз. Агар фалончи ҳаёт десак, уни вақтинча тирик эканини англаймиз. Аллоҳнинг ал-Ҳай сифати Ўзининг зотидаги боқий тирикликдир. У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. Аммо махлуқотнинг тириклиги ўз зотида бўлмай, балки Аллоҳнинг ёрдамига муҳтождир. Агар Аллоҳ ёрдамини узиб қўйса, махлуқот жонсиз мурдага айланади. Махлуқ мингга яқин сабаблар билан тирик туради. Агар Аллоҳ бирортасини ишлатмай қўйса, масалан, юракни тўхтатиб қўйса, ҳаёти барҳам топади.

Ал-Қоййум. Ўзи қойим бўлган ва бошқаларни қойим қилган зот. Аллоҳнинг «қоййум»лик сифати маъноси Аллоҳ таборака ва таолонинг ҳар бир нарса устида турувчи экани ва ҳар бир турувчи нарса Унинг сабабидангина туришини англатади. Шу билан Аллоҳнинг қойимлиги бошқаникига ўхшамайди ва доимийдир.

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло.Эй иймон келтирганлар, сиздан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз,, деган Бақара сураси, давоми...

5334 19:40 / 03.05.2019
Аллоҳ таоло Ўз каломи Қуръони каримнинг Анкабут сураси, 57 оятида шундай марҳамат қилади.Ҳар бир жон ўлим аччиғини тотувчидир,.Ўлим ҳар кимнинг бошида бор. Аммо, давоми...

3041 16:08 / 09.09.2020
Мусулмон таълимотига кўра, пайғамбарларга, жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган ваҳийлар янада кенгроқ доирага эга бўлиб, фақат давоми...

2746 17:00 / 17.05.2022
Оппоқ Хўжа мақбараси Қошғар Хитойдаги ислом меъморчилигининг энг ёрқин намунаси ҳисобланади. Ўзининг услуби ва ташқи безаклари бўйича ушбу минтақада унга тенг давоми...

3887 12:12 / 07.11.2018