1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизнинг бир гуруҳ уламолари кўкрак нишони билан тақдирландилар

18:30 / 28.04.2021 2724 pdf Ўқиш режими + -

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрда «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган эди. Мазкур фармонга мувофиқ, «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони таъсис этилди. 2021 йил 26 апрель куни матбуотда ушбу мукофот билан тақдирланганлар рўйхати эълон қилинди. Мукофотланганлар орасида:

- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари биринчи даражали;

- Тошкент шаҳридаги «Бурҳониддин Марғилоний» жоме масжиди имом-хатиби Абдулхамид домла Турсунов, Тошкент вилоятидаги «Ҳасанбой ота» жоме масжиди имоми Яҳё қори Турдиев, Бухоро вилоятидаги «Баҳоуддин Нақшбанд» жоме масжиди имом-хатиби Абдуғофур домла Раззоқов иккинчи даражали;

- Самарқанд вилояти Ургут тумани бош имом-хатиби Шоди домла Ҳақбердиев учинчи даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳиби бўлдилар.

Манба: muslim.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Вақф хайрия жамоат фонди кенг кўламли хайрия акцияси бошлаганини маълум қилади. Акцияга кўра, Ўзбекистондаги барча масжидларга Қуръони карим ва шайх Муҳаммад давоми...

4239 11:54 / 10.07.2018
Хабарингиз бор, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ногиронлиги бўлган фуқаролар, жумладан, эшитишсўзлаш ва кўриш давоми...

2564 17:06 / 28.01.2019
Бутун ислом уммати учун муқаддас Рамазон ойи ва муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давоми...

1086 21:26 / 09.04.2024
Muslimat.uz сайти, Bintu Sodiq ҳамда Muallim media ижтимоиймаърифий каналлари раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган давоми...

1971 19:30 / 24.05.2022
Аудиолар

211009 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130269 14:35 / 11.08.2021