1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ҳавойи-нафсга ибодaт

00:08 / 03.12.2016 5158 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳга ширк келтиришнинг турларидан бири, нафс бандаси бўлишдир. Бундай кишилар ҳавойи нафси нимани буюрса, шуни қилишга мажбурдирлар.

Аллоҳ таоло «Фурқон» сурасида:«Ҳавои нафсини ўзига худо қилиб олганни кўрдингми?! Энди сен унга вакил бўласанми?! Ёки сен уларнинг кўплари тинглай олурлар ё англай олурлар, деб ҳисоблайсанми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки яна ҳам йўлдан озганроқдирлар», деган (42-43 оятлар).

Аллоҳ таоло «Қасас» сурасида: «Агар сенга жавоб бера олмасалар, бас, билгинки, улар фақат ҳавои нафсларига эргашмоқдалар, холос. Аллоҳдан бўлган ҳидоятсиз, ўз ҳавои нафсига эргашгандан кўра ҳам гумроҳроқ кимса борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас», деган (50-оят).

Инсонни ўзига қул қилиб олган ҳавойи нафснинг турларидан бири мол-дунё бўлса, иккинчиси мансабдир. Мол-дунё деб аталган шафқатсиз санам ҳозирги кунда кўпчилик кишиларнинг ақлини забт этган. Бу кишилар мол-дунё тўплаш учун бутун умрини сарфлайдилар. Мол-дунё деб бир-бирлари билан уришадилар, унинг йўлига кириб, айтганини қиламан деб яратган Аллоҳ таолони эсдан чиқарадилар. Унинг кўрсатган йўлидан эмас, мол-дунё кўрсатган йўлдан юрадилар.

Қуръони Карим мусулмонларни доимо мол-дунё таъсирига берилмасликка чақиради: «Эй иймон келтирганлар. Молларингиз ва болаларингиз сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар ютқазувчилардир» («Мунофиқун» сураси, 9-оят).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иймон Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, набийларига, охират кунига, қадарнинг яхшиёмони, шириначчиғи Аллоҳ таолодан эканлигига бўлади. Шарҳ Бу ерда давоми...

6629 18:06 / 28.10.2019
Ақоид илмини ўрганмоқчи бўлган ҳар бир толиби илм билиши зарур бўлган тоифалар ndash ўзини илми каломга урган фирқалар қуйидагилар Хавориж Мусулмонларнинг давоми...

10029 10:46 / 15.10.2018
Тожуддин Субкий ўзининг .Муъийдунниъам ва мубидунниқам, номли китобида шундай дейди.Ҳанафийлар, Шофеъийлар, Моликийлар ва Ҳанбалийларнинг фузалолари, Aллоҳга давоми...

3736 15:00 / 20.08.2021
Аллоҳ таоло Нисо сурасида шундай марҳамат қилган .Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига ўтоловни ейдилар, холос. Ва шубҳасиз, давоми...

8465 19:00 / 19.12.2023