Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

«Мен бу гапнинг куфр эканини билмасдим», деса... | Ақийда дарслари (258-дарс)

19:00 / 19.12.2023 8301 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида шундай марҳамат қилган:

ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ

«Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига ўт-оловни ейдилар, холос. Ва шубҳасиз, ловуллаган дўзахга кириб, куюрлар» (10-оят).

Ушбу ояти каримадаги ва шунга ўхшаш бошқа қўрқитишлар ҳақдир. Аммо аниқ бир шахсга келганда, «Мана шу оятга биноан, бу одам албатта дўзахга тушади», деган қатъий гапни айтиб бўлмайди. Аҳли қибладан бўлган муайян шахснинг дўзахга киришига гувоҳлик бериб бўлмайди. Чунки у мазкур оят маъносини ва ҳукмини билмаслиги, тавба қилиши, ўша гуноҳни ювадиган яхшилик қилиши, шафоатчининг шафоатидан манфаат олиши ёки бошқа сабаблардан фойдаланиб қолиши эҳтимоли бор.

Бир одам куфр гапни айтди ва у қозининг олдига келтирилди. Шунда қози ундан гувоҳлар даъво қилаётган масала – куфр гапни айтгани ҳақида сўрайди. У ўша гапни айтганидан тонса, қўйиб юборилади. Чунки гапидан тонишининг ўзи тавба ҳисобланади.

Агар айбдор: «Мен бу гапнинг куфр эканини билмасдим», деса, унга тушунтирилиб, иккинчи бор ҳушёр бўлиш таъкидланиб, уни қўйиб юборилади.

Агар ўша одам: «Мен бу гапни билиб айтдим, динимдан қайтдим», деса, уни тавба қилишга чорланади. Тавба қилгунича қамаб қўйилади.

Куфр гапни айтиб турган одамга шу муомала бўлганидан кейин, мўминлигини айтиб, унга амал қилиб турган одамни турли гаплар туфайли кофирга чиқариб юборавериш мутлақо нотўғри бўлади. Шунинг учун бу ишда ўта ҳушёр бўлиш лозим.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал ҳам ишора қилинганидек, имом Абу Мансур Мотуридий инсонда илммаърифат ҳосил қилиш воситалари ҳақида биринчи бўлиб баҳс юритган илми калом олимидир. давоми...

8262 10:09 / 09.11.2018
Арш ва Курси ҳақдир. Шарҳ .Арш, луғатда подшоҳнинг тахтини англатади. Аллоҳ таоло Қуръонда Сабаъ маликаси ҳақида .Унинг катта арши бор, Намл сураси, 23 деган, яъни, давоми...

9417 18:56 / 02.12.2016
Дажжолнинг чиқиши қиёматнинг энг катта аломатларидан биридир. Дажжол аслида унинг лақаби. Кўп алдамчилик қилиши учун шу лақабни олган. Шунингдек, у ҳақни ботил давоми...

5294 19:00 / 27.03.2023
7. Жинлар ҳам қиёмат куни маҳшаргоҳга тўпланадилар, амаллари ҳисобкитоб қилинади ва савоб ёки азоб берилади.Аллоҳ таоло Анъом сурасида давоми...

4427 00:00 / 23.11.2022