1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қабрлари

11:50 / 30.03.2021 3696 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим «Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб этгин ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгин!» деб дуо қилардилар.

Қизлари Ҳафса розияллоҳу анҳо «Бу қандай бўлади?» дердилар. Чунки Мадина тинч, омон шаҳар бўлиб, у ерда ҳеч қандай уруш, қон тўкилиш содир бўлмас эди.

Бу саволга жавобан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу «Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, бу иш бўлади» деб жавоб берардилар.

Аллоҳ таоло Умар розияллоҳу анҳунинг бу дуоларини ижобат қилди ва у киши Мадинада шаҳид этилдилар.

Умар розияллоҳу анҳу Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ёнларига дафн этилишга рухсат сўраш учун ўғилларини юборадилар.

Онамиз «Мен бу жойни ўзим учун кўзлагандим. Энди уни (Умар розияллоҳу анҳуни) ўзимдан устун қўяман» деб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ўша ерга дафн этилишларига рухсат берадилар, буни эшитган Умар розияллоҳу анҳу шодланадилар.

Орадан кўп ўтмай улуғ халифа ханжардан етган жароҳат сабабли вафот этадилар ва жанозалари ўқилгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига дафн этиладилар.

Қабрга ўғиллари Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ва Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу тушадилар.

Бу воқеа ҳижрий 23 санада, милодий 644 йилда содир бўлиб, ўшанда улуғ халифанинг ёшлари 63 да эди.

Расмда ўнг тарафдаги қабр оламларга раҳмат қилиб юборилган Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, унинг ёнидаги қабр Пайғамбарлар алайҳимуссаломдан кейин инсониятнинг энг улуғи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг, унинг ёнидаги, ўртадаги қора пардага яқин турган қабр адолат бобида султону фуқароларга ибрат, мўминларнинг амири Умар розияллоҳу анҳунинг қабрларидир.

Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга кўплаб саловоту салом юборсин! Барча саҳобалардан, жумладан, ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ ва ҳазрати Умар ул-Форуқдан рози бўлсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
13бобФақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар Баъзи одамлар илм ҳақида баҳсмунозара қилишни ёмон кўришди. Аллоҳ таолонинг.Улар .Бизларнинг илоҳларимиз яхшироқми ёки давоми...

1896 17:08 / 01.11.2020
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида одамлар қаҳатчиликка учрашди. Аҳвол жуда оғирлашгач, Абу Бакр розияллоҳу давоми...

2213 08:00 / 07.12.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Абу Товил Мамдуд деган киши келиб сўради Бир киши гуноҳнинг барча турини қилган. Ундан ҳеч нарса давоми...

3049 17:00 / 25.06.2022
Форс подшоҳларидан бирига ошпаз таом олиб келиб, уни дастурхонга қўяётган эди, овқатнинг озгинаси подшоҳ тарафига тўкилиб кетди. Подшоҳнинг жаҳли чиққанини давоми...

2385 08:16 / 25.08.2020
Аудиолар

211022 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021