1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Намоз ўқувчининг олдидан ўтиш

11:00 / 07.09.2020 3217 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Сизга бир масала тўғрисида мурожаат қилмоқчи эдим. Жума кунида ҳар бир мўмин каби биз ҳам Аллоҳнинг байтига Ўзига ибодат қилиш мақсадида бордик. Ҳамма нарса одатдагидек чиройли давом этаётган эди. Фарзни адо қилганимиздан сўнг суннат учун қиёмга келдик. Ҳамма ният қилиб суннат намозини ўқишга киришган бир вақтда олдинги сафларнинг биридан бир отахон ўринларидан туриб, орқа томонга ўтиш учун ҳаракат қила бошладилар. Биз охирги сафларда эдик. Ўша отахон ёнимдаги биродаримнинг олдига келиб тўхтаб қолдилар, чунки у саждага кетаётган эди. Шу ҳолатда, яъни отахоннинг юзи ва оёқларига қараган ҳолатда икки бор сажда қилди. Яна кейинги ракъатга турганида, ҳалиги отахон яна йўлларида давом этдилар. Мана шу ҳолатда ўша биродаримиз тўғри қилдими, яъни отахонга эътиборсиз ҳолатда сажда қилиши тўғри бўлдими ёки намозни тўхтатмоғи дурустмиди? Албатта, бу ерда отахон тўғри иш қилмадилар. Лекин менимча, бу нарса биринчи марта бўлаётгани йўқ. Шунинг учун хато қилишдан сақланиш умидида сизга мурожаат қилаётган эдим. Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бу каби ҳолатлар зарурат юзасидан бўлгани учун, иншааллоҳ, кечирилади. Биродарингиз намозда давом этиб тўғри қилган. Агар намозхоннинг олдини кесган одам хабарсиз бўлганда, уни тасбеҳ айтиб ёки ишора билан огоҳлантириш лозим бўларди. Аммо сиз васф қилаётган ҳодисада отахон кўриб-билиб туриб, зарурат юзасидан ноқулай вазият келиб чиқишига сабаб бўлганлар. Аллоҳ таоло камчиликларимизни Ўзи кечирсин!

Аммо бу ерда эътибор бериш лозим бўлган бошқа бир масала бор: кўпчилик намозхонлар фарз намозини ўқиб бўлгач, суннат намозни бошқа жойда ўқиш учун у ёқдан-бу ёққа югургилаб қолишади. Ана шу иш мутлақо тўғри эмас.

Албатта, улар фарз ва суннат намозларининг орасини ажратиш учун шундай қиладилар. Аммо бунинг учун фарз намоздан кейин баъзи дуоларни ўқиш, жуда кўнгли тўлмаса, ён тарафга бир оз сурилиш кифоя қилади. 

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ақли расо одамнинг иши, агар у вужудида айланиб оқаётган касаллик аломатларини сезса, дардидан халос этадиган фойдали дорини қўйишга кучи етадиган табиблар давоми...

1998 19:00 / 03.03.2020
Опасингилга мурувват қилиш ndash жаннатга етаклайдиган хайрли амаллардан бири экани ҳақида ҳадислар, ривоятлар жуда кўп. .Одатда одамларда .қизлар бировнинг ҳасми, давоми...

3248 09:12 / 13.07.2019
Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида Буюк Британиядаги турли шаклу шамойилдаги масжидлар мавжуд бўлмаса керак. Бу мамалакатда оз сонли ибодат қилувчилар учун қурилган давоми...

3178 15:04 / 29.01.2019
Икки ҳайит кечасида Аллоҳнинг зикри, намоз ва бошқа тоатлар билан машғул бўлиш мустаҳабдир. Ҳадисда ворид бўлганидек, .Ким ҳайит кечаларини иҳё қилса уйғоқ давоми...

2011 17:20 / 30.07.2020
Аудиолар

211083 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130341 14:35 / 11.08.2021