1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бир тунда етмиш икки фиқҳий масалани ечган зот

21:00 / 20.03.2021 5509 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад доим қизига Имом Шофеъийнинг фазли, илми ва тақвоси ҳақида кўп гапирарди. Бир куни уни уйига таклиф қилди. Кечки овқатни тановул қилишгач, Имом Шофеъий тўшакка бориб, ётди.

Имом Аҳмаднинг қизи: «Отажон, сиз кўп айтадиган Имом Шофеъий шу киши бўладиларми?» деди. «Ҳа», деди имом. «Унинг учта камчилигини сезиб қолдим», деди қиз. «Олдига овқат қўйганимизда жуда кўп овқат еди. Хонага киргач, тунда туриб, таҳажжуд ўқимади. Эрталаб бомдодни биз билан таҳоратсиз ўқиди», деди.

Имом Аҳмад бориб, Имом Шофеъийдан буларга изоҳ сўради. Шофеъий унга шундай деди: «Эй Аҳмад! Кўп еганимнинг сабаби шуки, овқатингиз ҳалол, ўзингиз эса олижанобсиз. Олижаноб одамнинг овқати даво бўлади, бахилнинг овқати эса заҳар бўлади. Тўйиш учун еганим йўқ. Овқатингиздан шифо топиш учун тановул қилдим.

Кечаси қоим бўлмаганимнинг сабаби шуки, ухлайман деб бошимни ёстиққа қўйсам, Аллоҳнинг китоби ва Набий алайҳиссаломнинг суннати худди кўз олдимда тургандек бўлаверди. Шунинг учун мусулмонлар учун фойдали бўлган етмиш икки фиқҳий масалани ечдим, кечаси қоим бўлишга эса фурсат топа олмадим.

Сизлар билан бомдодни таҳорат қилмай ўқиганимнинг боиси эса, кўзим кечаси билан уйқу тотмади ва хуфтоннинг таҳорати билан бомдодни ўқидим».

«Солиҳлар гулшани» китоби асосида тайёрланди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яҳё ибн Яҳё айтади .Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурида эдим. Бир киши келиб, .Эй Абу Муҳаммад, хотинимдан шикоят қилмоқчиман. Мен унинг назарида энг паст, ёмон кишига давоми...

2021 08:00 / 20.04.2020
Ҳорун арРашид ҳажга бориб, Маккада Фузайл ибн Иёзнинг эшигини қоқди. Эшик очилмади. Жаъфар Бармакий .Итоат қилишингиз вожиб бўлган одамга эшикни очинглар, деди. давоми...

2174 07:10 / 24.08.2019
Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Аҳмад ибн Яҳё Восиқий бобоси ҳақида шундай ҳикоя қилади .Восиқий Бағдоддаги Муктафи Биллоҳнинг миршаблигида ишлар эди. Унинг иш кунида жуда давоми...

1505 08:09 / 21.11.2020
Абдуллоҳ ибн Робиъадан ривоят қилинади .Атаба ибн Фарқад Абдуллоҳга .Эй Абдуллоҳ, биродарингнинг ўғлига гапириб қўймайсанми, менинг ишимга ёрдам берсин,, деди ўз давоми...

3166 08:10 / 07.01.2020