1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

«Мазҳабга эргашиш шарт эмас»дейдиганларга!

11:00 / 28.02.2021 3058 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

«Мазҳаб» сўзи арабча сўз бўлиб, «йўл», «йўналиш» маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда эса, «бирор диний масала, муаммо бўйича муайян мужтаҳид олимнинг фатво чиқариш йўлидир». Саҳоба ва тобеинлар даврида мазҳаблар кўп бўлган. Аммо вақт ўтиши билан улар орасида тўрт йирик: ҳанафий, моликий, шофеий, ҳанбалий мазҳаблари ривож топган. Мазкур тўрт мазҳаб вужудга келишининг асосий омили – булар қолган мазҳабларнинг таълимотини ҳам тадқиқ қилиб чиқиб қамраб олганидир.

Уламоларимиз фиқҳий мазҳаблар имомларини ва уларнинг ишларини қуйидаги мисол билан тушунтирадилар: «Аллоҳнинг розилигига эришиб, жаннатий бўлиш худди тоғнинг чўққисига чиқишдек бўлса, мазҳаб имомлари – Қуръон, ҳадис ва шуларга асосланган манбалардан фойдаланиб, чўққига чиқишнинг энг осон ва бехатар йўлини топиб, белги қўйиб, осонлаштириб қўйган кишилардир. Чўққига чиқувчилар мазкур буюк тўрт имом кўрсатган йўлдан бирини тутсалар осонгина, қийналмасдан мақсадига эришади».

Имом Бадруддин Заркаший «Баҳрул муҳит» китобида шундай ёзади: «Мусулмонларнинг эътироф қилинган тўрт мазҳаби ҳақдир ва ундан бошқасига амал қилиш жоиз эмас».

Мазкур тўрт мазҳабнинг барчаси мўътабар бўлиб, мусулмон киши уларнинг бирига эргашиши вожиблигига ислом уммати иттифоқ қилган.

Хўп, мазҳабда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга эргашмас экансан, «мазҳаб» сўзини эшитсанг, энсанг қотар экан.

«Қуръон ва Суннатга эргашаман» деб бор овозинг билан бақирар экансан.

Қани менга айтчи, сен ўқиётган намознинг шаклини қаердан олгансан? Суннатдан деб шошқалоқлик қилма! Алдама! Сен фалончининг китоби ёки аудио суҳбатини эшитиб, ўшани бажаряпсан. Демак, мазҳабни тан олмаганинг билан барибир кимнидир мазҳабига, йўлига эргашяпсан-ку! Ўша одам айтган кўринишда намоз ўқияпсан-ку!

Энди савол: сен аудиосини эшитаётган, видеосини кўраётган ёки китобини ўқиётган киши илмлироқми ёки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаган даврда яшаган, саҳобаларни кўрган инсон илмлироқми?

Бунинг жавобини қалбингни тўрида бериб турибсан. Аммо кибринг, қайсарлигинг ўша жавобни тилга чиқаришга қўймаяпти.

Кўзингни каттароқ оч! Ҳаёт фақат фейсбукдан иборат эмас. Атрофингдаги маслакдошларингнинг «биродар», «рижол» деган гаплари сени алдаб қўймасин!

Агар устоз муҳим бўлмаганда, Аллоҳ таоло Қуръони Каримни нозил қилиб қўйиб, бандаларга ўзлари ўқиб, тушуниб олишларини амр қилган бўларди. Лекин ундоқ қилмади. Ўша инсонларнинг ичидан бир инсонни танлаб олиб, унга бандаларига айтмоқчи бўлган амр ва наҳийларини юборди. Ўша танлаб олинган Пайғамбар Аллоҳ таолонинг бандаларига Аллоҳ таолонинг муродини, рисолатини етказиб, устозлик қилдилар.

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Умматимнинг энг яхшиси менинг асримда яшаганларидир. Кейин улардан кейин яшаганлар, кейин улардан кейин яшаганлардир». Имрон розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ўзларининг асрларидан кейин иккита асрни айтдиларми ёки учтаними билмайман».

Бухорий ривояти.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нима амал қилганларини энг яхши билувчилар саҳобаи киромлардир. Саҳобаи киромларнинг амалларини энг яхши билувчилар тобеинлардир. Тобеинларнинг амалларини энг яхши билувчилар табаъа тобеинлардир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур ҳадисда ана шу уч асрда яшаган ва яшайдиган мусулмонларни «Умматимнинг энг яхшиси» деганлар. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ эса ўша тобеинларнинг бир вакилидирлар.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг тўлиқ исмлари – Нуъмон ибн Собит Куфий бўлиб, 80 ҳижрий йилда Куфа шаҳрида туғилганлар. Ҳаётларининг асосий қисмини шу шаҳарда яшаб, 150/769 йил 70 ёшида Бағдодда вафот этганлар.

Жумҳур муҳҳаддислар бир киши саҳоба билан учрашиш ва уни кўриш билан тобеинга айланади, деганлар. Тобеин бўлишда маълум бир муддат саҳоба билан бирга юриши ва ундан ҳадис ривоят қилиши шарт эмас.

«Тадрибур ровий» асарида «Саҳоба билан бирга юрмаган бўлса ҳам, у билан учрашган киши тобеиндир», дейилган. Ваҳоланки, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Анас розияллоҳу анҳуни кўрганлар ва у кишидан ҳадис эшитганлар.

Савол:

Ким илмлироқ? Ким умматнинг яхшироғи? Ким мақталган асрда яшаган тобеин? Ким фиқҳда жуда кўп мужтаҳидлардан моҳирроқ?

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳми ёки Ибн Таймиями?

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳми ёки Ибн Қаййимми?

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳми ёки Албонийми?

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳми ёки Ибн Бозми?

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳми ёки Усайминми?

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳми ёки Фавзонми?

Бу саволнинг жавоби яна қалбинг тўрида деб ўйлайман! Қайсарликни бас қилиб, эътироф этилган уламолар, мужтаҳидлар йўлига эргаш!

Мужтаҳид деганда ким тушунилади?

«Қандоқ одам мужтаҳид ҳисобланади?» деган саволга уламоларимиздан баъзилари қуйидаги жавобни берганлар:

«Инсон қуйидаги беш илмни жамлаганда мужтаҳид бўлади:

1. Аллоҳ таолонинг Китоби илми.

2. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари илми.

3. Усулул фиқҳ илми.

4.Салафларнинг қавллари, ижмоъ ва ихтилофлари илми.

5. Луғат илми.

6. Қиёс илми.

Мужтаҳидликни даъво қиладиган одам Қуръони Карим илмини, унда ворид бўлган шаръий ҳукмларни пухта билиши керак. Оятлардаги маъноларни, ҳар бир сўзнинг маъносини яхши билсин, улардан таркиб топган арабча жумлаларнинг маъносини яхши билсин. Уларнинг маънони ифода этишдаги хусусиятларини яхши билсин.

Шу билан бирга, фақатгина маънони билиб қолмасдан, ана шу сўзлар ва жумлаларнинг шаръий маъноларини ҳам яхши билсин. Уларнинг иллатини, сабабини ва нима учун улардан шаръий аҳкомлар чиқарилаётганини билсин.

Шунингдек, лафзнинг далолат қилиш тарафларини яхши билсин. Иборат юзасидан далолат қиляптими ёки ишорат юзасиданми, далолат юзасиданми ёки тақозо юзасиданми. Ҳукмни мантуқдан олинадими ёки мафҳумданми. Лафзнинг омми бор, хоси бор, муштараки бор, мужмали бор, муфассали бор, муташобиҳи ва бошқалари бор. Буларнинг ҳаммасини жуда яхши билиши керак.

(Давоми бор)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда аҳли илмларни мақтаб шундай деб марҳамат қилган .Эй иймон келтирганлар Агар мажлисларда сизларга .Жой беринг,, давоми...

1742 11:00 / 25.02.2021
25савол. Пайғамбарларинг тақводор ва Худонинг элчиси деб қандай даъво қилишларинг мумкин, ваҳолонки вояга етмаган ёш гўдакларни бузган бўлса, шу жумладан унга бор давоми...

7498 20:52 / 22.04.2017
Мана, милодий сана бўйича апрель ойи ҳам яқинлашиб келяпти. Одатда ҳар бир йилнинг, ҳар бир ойнинг бошланишида оммавий ахборот воситаларида, айниқса, интернет давоми...

5764 21:50 / 24.03.2017
.Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонун атрофида тортишувлар давом этар экан, таниқли диний уламо Мубашшир Аҳмад домла Ўзбекистон расмийлари давоми...

3543 19:05 / 07.05.2021
Аудиолар

120089 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41759 14:35 / 11.08.2021