1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Араб тилини бошқа тиллардан афзал кўриш 28-боб

18:30 / 22.02.2021 2635 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақиҳ Aбу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Билгилки, араб тилининг бошқа тилларга нисбатан афзаллиги бордир. Ким бу тилни ўрганса ёки бошқага ўргатса, савоб топади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръонни араб тилида туширди. Бу тилни ўрганган киши Қуръоннинг зоҳирини ва ундаги хабарларнинг маъносини тушунади.

Ибн Бурайда ривоят қилади:

Умар розияллоҳу анҳу: «Ким форс тилини ўрганса, у унинг муруввати кетибди», дедилар.

Зуҳрий: «Жаннат аҳлининг тили араб тили, дўзах аҳлининг тили ҳинд тили», дейдилар.

Умар розияллоҳу анҳу: «Араб тилини маҳкам тутинглар», деганлар.

Ҳасан Басрийдан араб тилини чиройли гапириш ва ўқиганини тушуниш учун ўрганаётган киши ҳақида сўралди. «Бу тилни ўргансин, чунки киши оятларни ўқиганда маъносини бузиб юборса, ҳалок бўлади», дедилар.

Умар розияллоҳу анҳу тавоф вақтида иккита кишини кўриб, уларга: «Араб тилини ўрганишга йўл изланглар», дедилар.

Фақиҳ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Араб тилидан бошқа тилда гапирса бўлади, бунда гуноҳ йўқ, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг форс тилида гапирганлари ҳақида хабар бор. Бу Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинган. У киши айтадилар: «Мен Хандақ кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таом тайёрлаб, у кишига билдирдим. Расулуллоҳ ашобларига: «Жобирнинг уйига боринглар у сизларга шўрва тайёрлади», дедилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга садақага хурмо келтирилди, ёнларида Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумолар бор эди. Улардан биттаси хурмони олди ва оғзига солди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқларини унинг оғзига киргизиб «қих, қих» дедилар ва хурмони чиқардилар».

Абу Ҳурайранинг қорни оғриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ишкам дава?» яъни, қорнинг оғрияптими дедилар ва намоз ўқишга буюрдилар. Салмони Форсийдан ҳам шу ҳадис ривоят қилинган. Шуниси саҳиҳроқдир.

Суфён: «Инсонлар қиёмат кунида жаннатга киришларидан олдин Сурёний тилида, жаннатга кирганларидан сўнг, араб тилида гапиришлари хабари бизга етди», деди.

Абдусомад ибн Муъқал ривоят қилади: «Ваҳб ибн Мунаббаҳ: «Бирорта луғат-тил йўқки, ундан бирор нарса Қуръонда бўлмаса», дедилар. Унга: «Қаерида?» дейилди. «Қуръондаги «сижжил» сўзи форсийдан, яъни, «санг» ва «гил» қўшилган.

«Эй ер, сувингни ютгил» (Ҳуд сураси, 44-оят), сўзи ҳабаш тилидан, «Уларни олдингга тўплагин» (Бақара сураси, 260-оят), сўзи румий тилдан,

«Қочиб қутилиш вақти эмас эди» (Сод сураси, 3-оят), сўзи сурёний тилдан», дедилар. Ҳабаш тилида "иккита заиф" маъносидадир", дейди. Баъзилар Қуръонда араб тилидан бошқа тил бўлиши мумкин эмас, чунки Аллоҳ таоло:

«Очиқ-равшан арабий тил билан нозил қилди» (Шуаро сураси, 195-оят), деб айтган дейди.

Бунда жавоб иккита: ҳабаш, рум тилларидан деб зикр қилинган лафзлар, ҳақиқатда ўша тилларнинг лафзлари, лекин араблар бу сўзларни истеъмол қиладилар, уларни яхши тушунадилар. Араблар уларни ишлатгани сабабли, улар арабча бўлиб кетган.

Иккинчи жавоб: Аллоҳ таолонинг «очиқ-равшан арабий тили билан» деган сўзига кўра, ҳақиқатда Қуръон араб тилида нозил бўлган, гарчи баъзи сўзлари бошқа тилда бўлса ҳам. Агар: «Қандай қилиб Қуръон уларга ҳужжат бўлади, уларнинг тилида бўлмаса?», деб сўралса, араблар бу сўзларни, гарчи баъзи сўзлари бошқа тилда бўлса ҳам, тушунадилар шунинг учун уларга Қуръон ҳужжат бўлади, деб жавоб берилади.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хорижа ибн асСолт Тамимийдан, унинг амакисидан розияллоҳу анҳумо ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидан чиқиб, араб давоми...

3028 13:05 / 23.11.2019
Аллоҳ таоло Қуръони каримни бандалари учун қиёматгача дастурул амал қилиб қўйди. Унда амал қилувчиларни икки дунё саодатига эриштирувчи насиҳатлар мавжуд. давоми...

6626 20:00 / 13.05.2019
Форс ва Рум империялари 700 йил давомида 1000 мартадан кўпроқ ўзаро жангу жадал қилиб бирибиридан ғолиб келмаган.Сўнгра эса Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу кийимлари давоми...

3971 12:00 / 24.05.2022
Ҳожилар ҳаж қилиш жараёнида ғусл қилишлари суннат бўлган ўринлари ўнта бўлиб, бунга ҳожилар амал қилишлари керак бўлади. Улар оддий покланиш ndash чўмилиш бўлиб, давоми...

2029 19:30 / 05.08.2019
Аудиолар

211055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130316 14:35 / 11.08.2021