1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Танамиздаги қўриқчилар

15:00 / 09.02.2021 2718 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Иккинчи мақола)

Бурнимиз. 


Бурун ажойиб тарзда яратилган аъзо бўлиб, ичида устма-уст жойлашган мугуз пластинкалар бор. Ҳаво ўша пластинкалар орасидан узоқ масофани босиб ўтади. Нега?

Маълумки, инсоннинг тана ҳарорати 36 даража бўлиб, қиш кунларида ҳарорати 0° бўлган ҳаводан нафас олади. Ушбу совуқ ҳаво бурун ичидаги пластинкалардан айланиб ўтиб, ўпкага илиқ ҳаво тарзида етиб боради.

Инсоннинг саломатлигида бурундаги ушбу мугуз пластинкаларнинг катта ўрни мавжуд. Чунки уларда мушакларга бириккан қон томирлари бор. Бу мушаклар кенгайса, ундаги қоннинг миқдори ортади. Инсоннинг бурни совуқ кунларда қизил рангда кўринади. Бу ранг қаердан келди? Бу ўша буруннинг ичидаги қон томирлари кенгайганидан далолат. Илиқ қон бу томирларга келгач, пластинкаларни илитади. Пластинкалар илигач, уларнинг орасидан ўтаётган совуқ ҳаво ҳам илийди.

Агар инсон оғзи орқали нафас олса, жуда кўп касалликларга чалинади. Бурундан нафас олганда эса, совуқ ҳаво илиши натижасида касалликлардан қутулади. Шунингдек, мазкур пластинкалар шилимшиқ ва ёпишқоқ модда билан қопланган. Бу модда бурунга ҳаво орқали кирадиган чанг ва бошқа зарарли микробларни тутиб қолади. Гоҳида инсон чангли ҳавода нафас олганда, бурнидаги шилимлиқ моддага ўша чанглар ёпишади. Бурнини ювганда ўша чангларни қорамтир рангда кўради. Бу ердаги улкан ҳикматни қаранг!

Агар чанг ҳаводан нафас олганимизда, баъзи чанг заррачалари ёпишқоқ моддадан қутулиб қолди. Энди уларни нима тутиб қолади? Энди уларни бурун ичидаги туклар тўсиб қолади!

Пластинкалар ҳам шилимшиқ модда билан, ҳам тук билан қопланган.

Шундай қилиб бурун орқали ўтаётган совуқ ҳаво илийди ва шиллиқ пардаларга тегиб намланади. Чанглар ёпишқоқ моддага ёпишиб қолади. Улардан ўтгани тукларга илинади. Бурун шилимшиғидаги моддалар Бурун бўшлиғига тушган микробларни бир қадар юқумсизлантиради. Хуллас, зарарли модда ичкарига, ўпкага ўтмаслиги учун бурун мукаммал аъзо қилиб яратилган.

Соғлом ақлли инсон бу ишлар ўз-ўзидан бўлган деб ўйламайди! Бу ерда улкан ҳикмат, буюк раҳмат борлигини бутун вужуди билан ҳис қилади!

Сўлагимиз.

Сўлагимиз сўлак безларида ишлаб чиқариладиган тиниқ ёпишқоқ суюқлик (секрет). Сўлак ейилган овқатни намлаб овқат луқмаси ҳосил бўлишига имкон беради. Одам сўлаги 99% сув ва унда эриган органик ҳамда анорганик моддалардан иборат. Катта ёшли одамларда бир кеча-кундузда 1,5 л гача сўлак ажралади. Сўлак таркибида микроорганизмлар, лейкоцитлар, ферментлардан амилаза, лизоцим, оқсиллардан альбумин, глобулин, шунингдек, холестерин, глюкоза ва витаминлар бор. Овқат хилига, организмнинг физиологик ҳолати, киши ёшига қараб сўлак сифати ва миқдори ўзгаради. Сўлак оғиз бўшлиғига тушган бактерияларни нобуд қилиш хусусиятига ҳам эга. Шунингдек, сўлак тишлар ҳаво билан тўқнашганда, Аллоҳ таолонинг фазли билан, уларни емирилишдан сақлайди. Сўлак сабабли таомнинг қизилўнгачдан ошқозонга ўтиши осонлашади. Агар сўлак бўлмаганда, еган таомимиз қизилўнгачда туриб қолиб, нафас йўли тўсилгани учун бўғилиб қолишимиз мумкин эди.

(Давоми бор)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юз инсоннинг муҳим аъзолардан бўлиб, ундаги моддий, ташқи чиройини кўрсатадиган қисмидир. Юзда қулоқ, бурун, оғиз, тишлар кўзлар каби бир неча аъзолар бор. Юзга давоми...

9257 14:00 / 05.09.2021
Денгиз медузасидан сиёҳ балиққача, сазандан китгача, амёбадан сув тошбақаларигача барча жонзотларнинг ҳар бири алоҳида ўзига хос гўзал яратилиши, турли ҳимоя давоми...

728 13:49 / 19 ноябрь
Фаол бўлиш ва уйқунинг тез тарқалишини таъминлаш учун уйғонганингиздан сўнг дарҳол бажаришингиз мумкин бўлган энг яхши машқлар қандай Ҳурматли давоми...

5231 13:44 / 26.02.2024
Ер юзида ҳеч қандай дин, ҳеч қандай тузум тозаликка Ислом дини каби аҳамият бермаган. Ҳатто Қуръони Каримда ҳам инсонлар пок бўлишга чақирилган кўплаб оятлар давоми...

5579 17:00 / 26.01.2021
Аудиолар

213356 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132577 14:35 / 11.08.2021