1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Британия Ислом Кенгашига Зара Муҳаммад бош директор этиб тайинланди

17:45 / 02.02.2021 1673 pdf Ўқиш режими + -

Ўтган ҳафта Зара Муҳаммад Британия Ислом Кенгаши аъзолари томонидан бош директор этиб сайланган. Бу ҳақда El Arabi El Jadid веб-сайти маълумот берди. Бунгача Ҳарун Хон Британия Ислом Кенгаши бош директори лавозимида ишлаган.

Зара Муҳаммад ўз баёнотида: «Мен Британия мусулмонларининг эҳтиёжларини қондириш ва умумий мақсадларига эришиш учун кенг қамровли ва намунали Ислом делегациясини яратишдан мамнунман», дейди. — Ислом жамиятимиз келажаги ва унинг тараққиётини шакллантиришда аёллар ва ёшларни муҳим ўринларга эга бўлишига ундайди. Мен бош директор этиб тайинланган биринчи аёл бўлиш шарафига муяссар бўлдим.

Зара Муҳаммад аввал Британия Ислом Кенгаши бош котиби муовини бўлиб фаолият юритган. Стратклайд университетида инсон ҳуқуқлари бўйича магистр даражасини олган. Шунингдек, таълим ва ривожланиш бўйича маслаҳатчи сифатида ҳам ишлайди.

Британия Ислом Кенгаши мамлакатдаги энг йирик Ислом демократик кенгаши ҳисобланиб, Буюк Британиядаги масжидлар, мактаблар ва муассасалар ҳомийлигида фаолият юритади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзияда жойлашган дунёнинг иккинчи энг йирик Қуръони Карим босмахонаси .Nasyrul Quran, маърифий мажмуасига ташриф буюрди, деб давоми...

2069 15:13 / 08.07.2023
Жорий йилнинг 28 июль куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Сурхондарё вилоятига ташрифлари бошланади.Сафар давомида маънавиймаърифий учрашувлар, олис давоми...

2394 15:28 / 28.07.2021
Қуръон аҳли оғир жудоликка учради... Андижонлик Қуръон устозларидан бири Неъматуллоҳ қори Абдулбоқий ҳазрат ўғиллари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат давоми...

912 10:08 / 26.12.2025
Apple компанияси Хитойнинг талабига биноан App Store`дан Quran Majeed иловасини ўчириб ташлади. Бу ҳақда azon.uz сайти bbc.com манбасига таяниб, хабар берди. Эндиликда Хитой ҳудудида давоми...

2465 18:41 / 16.10.2021