1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

107-боб. Қул «Саййидим», деса бўладими?

17:00 / 02.02.2021 1520 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَقُولَنَّ أَحَدُكُمْ عَبْدِي وَأَمَتِي، وَلَا يَقُولَنَّ الْمَمْلُوكُ: رَبِّي وَرَبَّتِي، وَلْيَقُلْ: فَتَايَ وَفَتَاتِي، وَسَيِّدِي وَسَيِّدَتِي، كُلُّكُمْ مَمْلُوكُونَ، وَالرَّبُّ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ».

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз «қулим», «чўрим», демасин. Мамлуклар «Роббим» ва «Роббиям», демасин. «Ўғлим», «қизим», «саййидим», «саййидам», десин. Ҳаммангиз мамлуксизлар. Робб Аллоҳ азза ва жалладир», дедилар».

Шарҳ: Демак, Аллоҳ таолодан бошқани «Роббим» дейиш мумкин эмас экан. Арабларда хўжа­йинни «Роббим» дейиш одати бор.

Ушбу ҳадис ҳам қулларнинг манфаатини ифодалайдиган ҳукмларга оид ҳадислардандир. Унда ҳатто оддий суҳбатда, муомалада ҳам қул ва чўриларнинг иззатини пастлатувчи сўзларни ишлатиш мумкин эмаслиги таъкидланмоқда.

عَنْ مُطَرِّفٍ قَالَ: قَالَ أَبِي: انْطَلَقْتُ فِي وَفْدِ بَنِي عَامِرٍ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالُوا: أَنْتَ سَيِّدُنَا. قَالَ: «السَّيِّدُ اللهُ». قَالُوا: وَأَفْضَلُنَا فَضْلًا، وَأَعْظَمُنَا طَوْلًا. قَالَ: فَقَالَ: «قُولُوا بِقَوْلِكُمْ، وَلَا يَسْتَجْرِيَنَّكُمُ الشَّيْطَانُ».

Муторрифдан ривоят қилади:

«Отам айтдики:

«Бану Омир вафди таркибида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Улар:

«Сиз бизнинг саййидимизсиз», дейишди. Шунда у зот:

«Саййид – Аллоҳдир», дедилар.

«Сиз энг афзалимизсиз ва энг улуғимизсиз», дейишди.

«Мана шу сўзингизни айтинг. Шайтон сизларни ўзига малай қилиб олмасин», дедилар».

Шарҳ: Яъни улуғлаш маъносида шариатга тўғри келмайдиган гапларни гапирманглар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғоятда камтар, тавозеъли инсон бўлганларидан, Исломга янги кирган умматларининг «Сиз саййидимизсиз» деган сўзларини рад қилиб, «Саййид фақат Аллоҳдир, менга нисбатан бундай гап айтманглар», дедилар.

Бундан аввалги ҳадиси шарифда хожалар қул ва чўриларни ерга урувчи номлар билан атамаслиги ҳақида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари мамлукларга хожаларини «саййидим», «саййидам», десин», деб тавсия берганлари ҳақида сўз борган бўлса, бу ҳадиси шарифда қул ва чўрилар ўз хўжайинларини улар сазовор бўлмаган улуғворлик номлари билан аташлари дуруст эмаслигига ишора қилинмоқда.

Мазкур вакиллар гуруҳининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Сиз саййидимизсиз», деган гаплари айнан у зотга Аллоҳ таолога хос сифатни бериш маъносида бўлгани кўриниб турибди. Улар ўз улуғларини шу каби сўзлар билан атаб келган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги мусулмонлар эски фикрлари асосида «Набийлик ҳам дунёвий ишларга ўхшаш саййидлик илинжидаги омил» деган фикрга бориб қолмасинлар, деган мақсадда уларни «саййид» дейишдан қайтардилар, холос.

Аслида эса ўзлари Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда «Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидидирман», деганлар.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кексаларни эъзозлашнинг боши отаонанинг ҳурматини жойига қўйишдан бошланади. Ҳар бир инсон ота ва онадан туғилади ҳамда уларнинг бағрида вояга етади. Фарзанд давоми...

5128 12:05 / 28.11.2019
Мужоҳиддан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг олдида эдим. Унинг хизматчиси қўйнинг терисини шилаётган эди. Шунда у киши.Эй ғулом Қўйни сўйиб давоми...

2713 13:05 / 20.12.2019
. ,.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, менинг иккита қўшним бор, улардан қайси бирига ҳадя берай, дедим..Сенга эшиги яқинроғига,, давоми...

1829 16:05 / 04.09.2019
Аллоҳ таоло биз бандаларни отаоналаримизга яхшилик қилишга буюрган. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган .Роббинг фақат Унинг давоми...

2760 17:04 / 16.06.2022