1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ таолонинг валий бандаларидан бўлишимизга сабаб бўлувчи 10 та амал

11:00 / 01.02.2021 3014 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Еттинчи амал

Аллоҳ таолонинг ҳузурида қалбнинг бутунлай синиқ ҳолда туришидир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», – деди». (Ғофир сураси, 60-оят)

Банда ибодат қилиш учун турар экан, қалбидан кибр, манманлик, ҳасад, ужуб каби иллатларни юлиб ташлаши, қуллигини, тупроқдан яратилганини, агар Аллоҳ таоло Ўзи ёрдам бермаса, ибодатга ҳам қодир бўла олмаслигини ҳис қилиб, синиқлик, хорлик ҳолида туриши керак. Ҳар қанча пули кўп, мансабдор, обрўли киши бўлмасин, бир қул эканини, ҳамма ҳолатларда Аллоҳга муҳтож эканини англаган ҳолда турмоғи керак.

Ибн Исҳоқ Абдуллоҳ ибн Абу Бакрдан ва Ҳоким Анасдан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зу Тувога етиб келгач, уловларида ўтирган ҳолда Аллоҳ берган фатҳни кўриб, Аллоҳга тавозу қилиб бошларини шу даражада эгдиларки, соқолларининг учи эгарнинг қошига тегай деди.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Мусо алайҳиссаломнинг икки қизга қўйларини суғориб берганлари қиссасини баён қилганда, шундай деб марҳамат қилган:

«Бас, икковларига суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва: «Роббим, албатта, менга нозил қилажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», – деди» (Қосос сураси, 24-оят).

Аллоҳ таоло бошқа оятларда бундай деб марҳамат қилган:

«Йўқ! Инсон, албатта, туғёнга кетур... ўзини жуда бой кўргани учун» (Алақ сураси, 6-7-оятлар).

Инсон пули кўпайганда, ўзини бой, беҳожат деб ўйламаслиги, босар-тусарини билмай қолмаслиги учун ҳам бандалигини, заиф махлуқлигини, бир томчи нутфадан яратилганини унутмаслиги керак.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб: «Ким Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ унинг мартабасини баланд қилиб қўяди»деганлар.

Муслим ривояти.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Юсуф ибн Асбот айтади .Масжидда эдим. Суфён Саврий менга .Эй Юсуф, таҳорат қилишга тоза сув олиб келгин,, дедилар. Сувни мендан ўнг қўл билан олиб, чап қўлларини давоми...

1775 14:11 / 23.12.2024
Вафот этган одамнинг қабрда фаришталар томонидан сўроққа тутилишига жазм ила эътиқод қилиш ҳар бир мусулмон учун вожибдир. Бунга далиллар жуда ҳам кўп.Усмон давоми...

12904 12:00 / 22.02.2021
Сабр уч турли бўлади1. Аллоҳга қилинган тоатибодатдаги сабр.2. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишдаги сабр.3. Аллоҳнинг азоб берувчи қазоиқадарларига қилинган давоми...

2196 18:00 / 30.03.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотида жуда ҳам қийин шароитда йўлга чиқдилар. Ҳаво жуда ҳам иссиқ эди. Саҳро гўё олов ичида ёнар эди. Сафар эса узоқ давоми...

2907 10:00 / 02.07.2021