1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Туш таъбири ҳақида 24-боб

15:00 / 25.01.2021 4510 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Динда билимдон, фақиҳ бўлгандан сўнг, туш илмини ўрганса, зарари йўқ. Бу яхши илм. Дарҳақиқат, Аллоҳ таборака ва таоло Юсуф алайҳиссаломга туш таъбири илмини инъом қилди. Бу Аллоҳ таолонинг:

«Мана шундай қилиб Юсуфни – унга барча тушларнинг таъбирини билдириш учун ўша ерга жойлаштириб қўйдик» (Юсуф сураси, 21-оят), деган сўзидир.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг: «Сизларга динда фақиҳ бўлиш, арабчани тушуниш ва тушнинг таъбирини яхши билиш лозимдир», деганлари ривоят қилинган. Агар бу илм фиқҳ илмидан машғул қилиб қўйса, уни тарк этиб, фиқҳ илмини ўрганиш афзалдир. Чунки фиқҳ билан Аллоҳ таолонинг ҳукмлари билинади. Туш таъбири илми эса олдиндан яхшиликни била олиши мумкин бўлган бир фол ўрнидадир.

Абу Юсуфдан туш масаласида сўрашганида: «Уйғоқликдаги ишдан фориғ бўлиб, уйқу иши билан машғул бўлишдир», деганлар. Муҳаммад ибн Сийринга кўпинча туш айтилганда: «Уйғонганингда Аллоҳдан қўрқ, шунда сенга уйқунгда кўрган нарса зарар бўлмайди», дердилар.

Исмоил ибн Олия Айюбдан ривоят қилади. У: «Менга Муҳаммад ибн Сийриннинг фатво эмас, балки тушга таъбир айтишини айтардилар. Бир муддат у таъбир айтмай қўйди, кейин яна бошлади. Сўнг: «Таъбир мен гумон қилган бир гумондир. Бир кишининг тушини яхши гумон қилсам, яхшиликни унга айтдим», деди».

Абу Қатода ривоят қиладилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг туш таъбирида ростгўйлигингиз сўзда ростгўйлигингиздир», дедилар. 

Бу ҳадисларда тушга таъбир айтишнинг зарари йўқлигига далил бордир. Гарчи у фолга ўхшаса ҳам.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бир бўри сурувга ҳужум қилиб, бир қўйни олиб қочди. Чўпон бўрини қувиб, қўйни тортиб олди. Шунда бўри тилга давоми...

4387 09:08 / 10.11.2018
Бир киши бир бегона аёлга кўнгил қўйди. Ўша аёл бир кеча ўз эҳтиёжи учун бир жойга кетган эди, эркак унинг ортидан эргашди. Иккиси холи жойга борганда эркак аёлга давоми...

4036 08:02 / 04.07.2020
Ибодатларнинг вақти белгиланадиган ҳижрий қамарий йил ҳисобининг биринчи ойи Муҳаррам ойидир. Аллоҳ таоло бу ойни Қуръонда ойлар ичида хослаб зикр қилиб, шундай давоми...

2919 11:00 / 09.07.2024
Аё София, қутлуғ бўлсин ушбу иззату шавкат,Яна юксалди шаънинг, етди ҳурмат устига ҳурмат.Ёшинг гар каттадир бу такбиру таҳлил, азонлардан,Туғилдинг қайта сенда бу давоми...

1802 21:14 / 26.07.2020