1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

АЁ СОФИЯ, ФАТҲ МУБОРАК!

21:14 / 26.07.2020 1802 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аё София, қутлуғ бўлсин ушбу иззату шавкат,

Яна юксалди шаънинг, етди ҳурмат устига ҳурмат.


Ёшинг гар каттадир бу такбиру таҳлил, азонлардан,

Туғилдинг қайта сенда бу садолар янграган фурсат.


Агар бағрингда минг йил чалдилар занг, куйлаб Инжилдан,

Ичингдан ўт қўйиб, Ийсо‑ю Марямдан чизиб сурат.


Валекин кимса бошин қўймади таъзим‑ла пойингга,

Мусулмон тупроғингга сажда қилгач, етди бу иззат.


Унутма, қўрқма, Ислом аҳлидан йўқ сенга ҳеч озор,

Келарлар пок кийим, пок танда, пок дил ҳамда пок тийнат.


Бузилмас бир тошинг, аксинча, бутларлар каму кўстинг,

Қўйиб меҳробу минбарлар, топарсан зиёнату ҳайбат.


Недан икрому иззат этмасинларким, Калом ичра

Тиловат айлагайлар Маряму Ийсода кўп сийрат?


Яна ҳар бир мусулмон она дер ул Бинти Имронни,

Масиҳни Ҳақ сўзи, руҳи, набийси деб билар албат.


Недан ардоқламасларким, шудир иймон, шудир Ислом?

Ибодатхонага ҳурмат, ибодат аҳлига шафқат.


Таассуф, неча йилдир этдилар Ҳақ зикридан маҳрум,

Шукрким, кулди бахтинг, қайта уйғонганда бу миллат.


Бу янглиғ шону шавкат сенга йўқ ҳеч ўзга бир элдан,

Ҳамиша поку хушбўй, барчага мафтуҳ беминнат.


Етишди фотиҳа фотиҳларингдан, қутлагайдирман,

Очилдинг ҳам очилдинг, ушбудир фатҳ, ушбудир нусрат.


Илоҳий, то қиёмат сўнмасин бу шаъну иқболинг,

Ҳасан тупроғинга бош қўймагунча этмасин ражъат.


Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Мавзуга оид мақолалар
Увайс Қораний розияллоҳу анҳу яманлик солиҳ киши бўлган. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликларида у зотга иймон келтирган. Аммо у зот билан давоми...

4360 10:10 / 01.01.2019
Имроннинг қизи яъни Ийсо алайҳиссаломнинг онаси Марям отаси ҳақида шундай ривоят қилади .Отам тунда ухламасликка Аллоҳга аҳд берган эдилар. Бу ҳақда .Умрим бўйи давоми...

2168 08:00 / 28.12.2019
Хаттот Абу Бакрдан ривоят қилинади .Бир фақиҳнинг дастхати жуда хунук эди. Фақиҳлар буни маломат қилишар, .Сенинг ёзувингдан хунук ёзув бўлиши мумкин эмас,, давоми...

3046 08:07 / 11.09.2020
.Ризқларнинг гўзали молу дунё эмас, балки руҳ хотиржамлиги, ақл нури, баданнинг соғлиги, қалб самимийлиги, фикрнинг саломатлиги, она чақириғи, отанинг илтифоти, давоми...

3598 18:35 / 18.02.2020