1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ таолонинг валий бандаларидан бўлишимизга сабаб бўлувчи 10 та амал

15:00 / 24.01.2021 2003 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўртинчи амал

Ҳавойи нафс ёмонликларга бошлаган чоғларда ҳам Аллоҳ таолога маҳбуб амалларни нафси истаб турган амаллардан устун қўйиш.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى مَا يَمْحُو اللهُ بِهِ الْخَطَايَا وَيَرْفَعُ بِهِ الدَّرَجَاتِ؟ قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: إِسْبَاغُ الْوُضُوءِ عَلَى الْمَكَارِهِ، وَكَثْرَةُ الْخُطَا إِلَى الْمَسَاجِدِ، وَانْتِظَارُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ فَذلِكُمُ الرِّبَاطُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» дедилар. Улар:

«Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди.

У зот:

«Қийинчиликларга қарамай, таҳоратни яхшилаб қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни интизор бўлиб кутиш. Ана ўша сиз учун «муробитлик»дир», дедилар».

Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Исломда мусулмонларни душманлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун шай бўлиб, чегарани қўриқлаб турган одам «муробит» дейилади. Бомдод намозини ўқиш учун иссиқ кўрпани устидан олиб, туриб, таҳорат қилиш ва масжидга юриб бориб, намоз ўқиш Аллоҳ азза ва жалланинг рози бўлишига, хатолар ўчирилишига, даражалар кўтарилишига сабаб бўладиган амаллардандир. Нафс иссиқ ўриндан тургиси келмаса, банда нафсининг истагига қарамай, Аллоҳ таолонинг амрига итоат қилиб, намоз учун ўрнидан туриб, ҳаво совуқ бўлишига қарамай, таҳоратни яхшилаб қилиб, масжидга бориши Аллоҳ таолога маҳбуб амални нафси хоҳлаган амаллардан устун қўйишга мисоллардан биридир.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсониятнинг борлиқ каби Аллоҳ таолога итоат қиладиган бўлиши учун келган эдилар. Чунки, борлиқ ўзининг жонсиз нарсалари, давоми...

1007 16:40 / 15 февраль
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун жонимиздан, молимиздан, отаонамиздан, барча оила аъзоларимиздан, жамики инсонлардан азизроқ ва давоми...

1369 11:00 / 06.05.2023
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Ҳаддан ташқари мутаассиб йигитлардан бири билан мунозара қилиб тургандим. Ундан Мусулмон давлатларидан биридаги тунги давоми...

3596 19:08 / 13.12.2021
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Иҳёу улумид дин, китобида келтиради.Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний айтади.Бир киши подшоҳга яқинлашди, унинг хос давоми...

1271 09:00 / 23.08.2023