1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Сабрнинг мукофоти

09:00 / 03.07.2022 3796 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло: «Сабрлиларга хушхабар беринг», деб марҳамат қилган.

(Бақара сураси, 155-оят.)

Бошига тушган мушкулотларга сабр қилган бандалар Аллоҳ таолога энг яқин инсонлардир. Фаришталар улардан айрилмайдилар, Аллоҳ уларни гуноҳлардан поклайди, руҳларини мусаффо айлайди, тилларига дуо солади, қалбларини розилик билан тўлдиради. Улар билан бирга ўтириб қолсангиз, Аллоҳдан рози бўлиш, У Зотнинг қазою қадарига таслим бўлиш ҳақида панд-насиҳат қилишади. Гоҳида улардан кўнгил сўраб, ҳамдардлик билдирасиз, ҳолбуки улар сиз айтган нарсаларни яшаб, ҳис қилиб турган, кўзлари билан кўриб, қазо ва қадарга иймон келтириб турган бўлишади. Асал еяётган одам билан асалнинг ширинлигини тавсифлаб берилган одам ўртасида қандай катта фарқ бор! 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадиси қудсийда шундай дейилади: «Аллоҳ таоло қиёмат куни: «Эй Одам боласи, Мен бемор бўлдим, кўргани келмадинг», дейди. Банда: «Эй Роббим, қандай қилиб Сени кўргани бораман? Ахир Сен Роббул оламин бўлсанг?» дейди. «Фалон бандам бемор бўлди, уни кўргани бормадинг. Агар уни кўргани борганингда, Мени унинг ҳузурида топишингни билмасмидинг?» дейди».

(Имом Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган).

Улуғ саҳобий Имрон ибн Ҳусойн ўттиз йил тўшакка михланиб ётганлар. У зотга фаришталар салом беришарди. Баъзилар у кишининг касали оғирлиги туфайли унинг зиёратига бормай қўйди. Муторриф айтади: «Мен Имронга: «Сизни кўргани бормай қўйишимнинг боиси – сиз мана шу аҳволда эканингиз», дедим. У: «Ундай қилма. У Зот бу дардни менга маҳбуб қилибдими, демак, Аллоҳ азза ва жаллага ҳам маҳбубдир», деди». Ё Аллоҳ, бемор дардни ёқтирмоқда, чунки буни унга Аллоҳ ёқимли қилиб қўйган. Иймон ҳаловати дард аччиғидан устун келмоқда!

Ким бемор бўлиб қолганида Аллоҳ таолога ҳамд айтса, «Аллоҳ таоло фаришталарига шундай дейди: «Бу бандамнинг Мендаги ҳаққи шуки, агар уни вафот топтирсам, жаннатга дохил қиламан; агар унга шифо берсам, унга соғлом тана, соғлом қон бериб, гуноҳларини кечириб юбораман.».

(Имом Молик «Муватто»да ривоят қилган).

Дардга чалиниб, унга рози бўлиб, сабр қилган, ҳатто Аллоҳга ҳамд айтиб, истиржоъ айтган одамнинг ҳоли шу бўлса, дарддан ҳам оғирроқ нарса билан балоланган ва бунга сабр қилган одамнинг ҳоли қандай бўларкин?

Аллоҳим, Сендан авф, сиҳат-саломатлик тилаймиз, дин, дунё ва охиратда доимий офият сўраймиз.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ўз ҳаёти давомида турли рағбат ва шаҳватлар оқимига дучор бўлади. Бу нарсалар инсонни ўзгаларга зарар қилиб бўлса ҳам, фақат ўзи ҳақида ўйлашга ундайди. давоми...

5246 17:00 / 03.07.2022
Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қарзини сўраб келди. Ҳатто Оламлар сарварига қўпол гапирди .Агар қарзимни бермасанг, сени машаққатга соламан,, деб давоми...

2572 12:59 / 30 август
Қурайшдан бир киши маккалик Умму Қайс исмли аёлга совчи қўйди. Умму Қайс мусулмон бўлиб, Мадинага ҳижрат қилган эди. Муслима аёл у кишига Мадинага ҳижрат қилсагина давоми...

3798 13:52 / 04.03.2024
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзларига ва мусулмонларга берилган неъматлар масъулиятидан ҳам юқори даражада хавфда бўлар эдилар. У кишида молдунё ила давоми...

8978 14:30 / 07.05.2022