1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ таолонинг валий бандаларидан бўлишимизга сабаб бўлувчи 10 та амал

11:00 / 23.01.2021 2916 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Учинчи амал

Аллоҳ таолони доим зикр қилиб юриш. Тилда ҳам, қалбда ҳам, амалда ҳам, ҳолда ҳам Аллоҳнинг зикрини тўхтатмаслик. Зеро, банданинг муҳаббатдан насибаси Аллоҳ таолони зикр қилишдан бўлган насибаси миқдорича бўлади.

Киши нимани кўп яхши кўрса, ўшани кўп эсга олади. Аллоҳ таолони кўп яхши кўрса, Аллоҳни, футболни кўп яхши кўрса, футболни, пулни кўп яхши кўрса, пулни, хотинларни кўп яхши кўрса, хотинларни эсга олади. Мўмин-мусулмон киши учун энг маҳбуб нарса Аллоҳ ва Унинг Расули бўлиши керак.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: ثَلَاثٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ وَجَدَ حَلَاوَةَ الْإِيمَانِ: أَنْ يَكُونَ اللهُ وَرَسُولُهُ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِمَّا سِوَاهُمَا وَأَنْ يُحِبَّ الْمَرْءَ لَا يُحِبُّهُ إِلَّا ِللهِ تَعَالَى وَأَنْ يَكْرَهَ أَنْ يَعُودَ فِي الْكُفْرِ كَمَا يَكْرَهُ أَنْ يُقْذَفَ فِي النَّارِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса борки, улар кимда бўлса, иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун икковларидан ўзга ҳамма нарсадан маҳбуб бўлмоқлари, бир кишига фақат Аллоҳ таоло учунгина муҳаббат қилмоғи ва куфрга қайтишни худди оловга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўриши», дедилар».

Бешовларидан Абу Довуд ривоят қилмаган.

Қайси бир қалб Аллоҳ таолонинг зикри билан ором топмаса, у касалланган, ўлик қалбдир. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

الَّذِينَ آمَنُواْ وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللّهِ أَلاَ بِذِكْرِ اللّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ۝

«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (Раъд сураси, 28-оят).

Банда Аллоҳ таолони зикр қилса, Аллоҳ таоло у бандасини зикр қилади. Роббимиз Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُواْ لِي وَلاَ تَكْفُرُونِ۝

«Бас, Мени зикр қилинг, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилинг, куфр келтирманг» (Бақара сураси, 152-оят)

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي. وَأَنَا مَعَهُ حِينَ يَذْكُرُنِي، فَإِنْ ذَكَرَنِي فِي نَفْسِهِ ذَكَرْتُهُ فِي نَفْسِي، وَإِنْ ذَكَرَنِي فِي مَلَإٍ ذَكَرْتُهُ فِي مَلَإٍ خَيْرٍ مِنْهُ. وَإِنِ اقْتَرَبَ إِلَيَّ شِبْرًا تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ ذِرَاعًا، وَإِنِ اقْتَرَبَ إِلَيَّ ذِرَاعًا اقْتَرَبْتُ إِلَيْهِ بَاعًا، وَإِنْ أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалам: «Аллоҳ азза ва жалла: «Мен бандам мен ҳақимда нима гумон қилса, ўшандайман. У Мени зикр қилган чоғда, Мен у биланман. У Мени ичида зикр қилса, Мен ҳам уни ичимда зикр қиламан. У Мени жамоат ичида зикр қилса, Мен ҳам унинг жамоатидан яхшироқ жамоат ичида зикр қиламан. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир аршин яқинлашаман. Агар у Менга бир аршин яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Мен томон юриб келса, Мен у томон югуриб бораман» деди», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ ҳадис дарсини бошлашдан аввал таҳорат қилар, гўзал либосларини кияр, соқолларини тарар, баданига хушбўйлик суртар, мисвок қилар ва виқор давоми...

840 11:28 / 17 сентябрь
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга юриш ҳам ғанимат эди. Бунақанги имконият бўлиб қолса, саҳобалар дарров ундан фойдаланиб қолишар, имкониятни давоми...

2094 16:18 / 10 август
Титаник кемасини юзлаб шахслар ишлаб чиқардилар, кема тайёр бўлгач унинг раҳбарларидан бири .Бу кемани Худо ҳам чўктира олмайди, деб мутакаббирлик ва беодоблик давоми...

6474 11:00 / 13.09.2022
Тиббиёт соҳаси тараққий этиши натижасида бугунги кунда тана аъзолари, ички органларни ўзгаларга кўчириб ўтказиш амалиёти дунёнинг кўплаб давлатларида давоми...

2489 11:03 / 11.01.2024