1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ таолонинг валий бандаларидан бўлишимизга сабаб бўлувчи 10 та амал

09:30 / 22.01.2021 3301 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

  Иккинчи амал

Фарз ибодатларни адо этиш билан бирга Аллоҳ таолога нафл ибодатлар қилиб, У Зотга қурбат ҳосил қилиш. Чунки нафл ибодатлар муҳаббат даражасидан кейинги маҳбублик даражасига етишга сабаб бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло айтади: Ким Менинг бир дўстимга (валий бандамга) душманлик қилса, Мен унга уруш очаман! Бандам, Менга севимли, унга фарз қилганим амаллардан бошқа амал билан Менга яқинлаша олмайди. Бандам нафл амаллар билан ҳам Менга яқинлашишда давом этса, Мен уни яхши кўриб қоламан. Уни яхши кўргач эса, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, тутадиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Мендан бирор нарса сўраса, тилагини бераман, Мендан паноҳ сўраса, уни паноҳимга оламан. Ҳеч бир ишда мўмин бандамнинг жонини олишдагидек тараддуд қилган эмасман. У ўлимни ёқтирмайди. Мен эса унга ёмонлик қилишни истамайман» дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўлим ҳақ. Ҳаммамиз вафот этамиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган .Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни давоми...

2983 13:47 / 30.04.2021
Кеча Республикамизнинг барча масжидларида хатм Қуръонлар тугади. ...Лекин таровеҳлар давом этяпти. ...Рамазон давом этяпти. ...Қиёмуллайллар давом этяпти.Хатм давоми...

1880 23:13 / 18.04.2023
. . Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жамоатдан бир қарич узоқлашса, бўйнидан Ислом бўйинбоғини ечган давоми...

2101 17:23 / 08.04.2024
Ушбу сурат Сатурн сайёраси тарафидан туриб олинган. Ҳов анави кўриниб турган ўнг тарафдаги оқ нуқта Ой, чап тарафдаги мовий нуқта 7 миллиарддан ортиқ одам давоми...

2970 12:55 / 11.01.2022