1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Яхши гапни одамлар орасида тарқатиш мумкин

05:00 / 03.03.2017 3775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Гулсум бинти Уқба ибн Абу Муъайт розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Одамларнинг орасини ислоҳ қилувчи одам каззоб (ёлғончи) бўлмайди. У ё яхши гапни айтади, ё яхши гапни чақимчилик қилади», - дедилар».
«У Зотнинг одамлар гапирадиган гаплар ичига ёлғон аралашишига ҳеч қачон рухсат берганларини эшитмаганман.
Фақат уч ҳолатдагина бунга рухсат берганларини биламан:
Одамларнинг орасини ислоҳ қилиш учун.
Эр хотинини рози қилиши учун.
Хотин эрини рози қилиши учун
».

Шарҳ: Айтайлик, икки тараф уришиб қолди. Иккови ҳам ўз гапида туриб олиб, уларнинг ярашиб кетишига бир-биридан паст келгиси йўқлиги тўсқинлик қилади. Ислоҳ қилаётган одам бу икковини яраштириш мақсадида уларнинг бирига бориб, бир яхши гапни айтиб, иккинчисига бориб, бошқа яхши гапни айтади. 

(«Сен хўп деявергин, у хўп деяпти (у «хўп» демаса ҳам), бир поғона тушавер, у тушди, сен ҳам тушмасанг бўлмайди» деб икки томонга фақат яхши гапларни айтади). 

Ана шундай йўл билан икки томонни яраштириб қўйган одам яраштириш давомида баъзи гапларни орани ислоҳ қилиш учун ёлғон айтган бўлса, кечирилар экан. Чунки у яхшилик қиляпти, мўмин-мусулмонларнинг орасини ислоҳ қиляпти. 

Ўша аёл - Умму Гулсум розияллоҳу анҳо гапларининг давомида яна шундай деган эканлар: 

«... Фақат уч ҳолатдагина бунга рухсат берганларини биламан: 

Одамларнинг орасини ислоҳ қилиш учун. 

Эр хотинини рози қилиши учун. 

Хотин эрини рози қилиши учун».

Мана шу ҳолатларда баъзан юқоридаги каби гапларни айтса бўлади. Мана шунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат берганлар.

Бундан бошқа пайтда бир калима ҳам ёлғон айтиш мумкин эмас экан. Бу нарса ҳаром ҳисобланади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло инсонларни энг гўзал суратда яратди, унга ҳар хил нозу неъматларни беҳисоб берди ва ўз навбатида ана шу неъматларининг шукрини адо этиб бормоқликка давоми...

7061 05:00 / 04.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Беш нарса соф исломий фитратдандир мўйлабни қирқиш тирноқларни олиш давоми...

8119 05:00 / 03.03.2017
Ҳар бир мўминмусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири фосиқликдир..Фисқ, сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини давоми...

5859 23:58 / 13.05.2017
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.У киши.Бир мўминмусулмон инсоннинг мусулмон отаонаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг давоми...

12817 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

211033 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130293 14:35 / 11.08.2021