1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ўша китоблар бўлганда, галактикалар орасида сайр қилиб юрган бўлар эдик

21:11 / 16.11.2022 2647 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Мусулмонларнинг Андалусиясидан бизга 30 та китоб қолди. Ўша китобларни ўқиб, атомни парчалашга эришдик.

Агар биз ёқиб юборган ана ўша буюк Ислом цивилизациясига тегишли ярим миллион китоблар ҳам қолганида нима бўларди?

Дарҳақиқат, агар ўша китобларни ёқиб юбормаганимизда, ҳозир фазодаги галактикалар орасида сайр қилиб юрган бўлардик».

Пьер Кюри,

Нобель мукофоти соҳиби, физик олим.

 

Андалусия Испаниянинг жанубий соҳилидаги йирик ҳудуд бўлиб, VIII-XV асрларда мусулмонлар ҳукмронлиги остида бўлган.

Андалусияда гўзал шаҳарлар, муҳташам масжид ва қасрлар барпо этилган, ҳунармандчилик ривожланган. Андалусиядан дунёга донғи кетган Имом Қуртубий, Ибн Арабий, Ибн Ҳазм, Ибн Рушд, Абу Ҳаййон, Ибн Атиййа каби олимлар етишиб чиққан. Андалусияда исломий китобларнинг улкан хазиналари жамланган, исломий билимлар юксак даражада ривожланган эди.

Бу ерда барпо этилган ва Ислом меъморлигининг шоҳ асарлари саналган Аз-Заҳро, Ал-Ҳамро каби муҳташам ва фусункор қасрларни ҳалигача бирор миллат ёки давлат қура олгани йўқ.

Физик олим ушбу диёрда жамланган китоблар хазинаси ҳақида сўз юритиб, оз миқдордаги китоб билан қандай натижага эришганини эътироф этмоқда.

Интернет манбалари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик англаб олиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири шулки, бир шахсдан содир бўлган ҳар бир зулмга қарши унга ҳам ўшанча мислда жавоб қайтариш жоиз эмас. Мисол давоми...

2910 05:00 / 02.03.2017
Бизнинг тилимизда ижобий маънода ишлатиладиган .садоқат,, .содиқлик,, .ростгўйлик, каби сўзлардан кўзланган маъно арабчада .сидқ, шаклида бўлади ва сўзда бўлсин, давоми...

3860 05:00 / 02.03.2017
Жамиятда олий маълумотли, олий даражали шахслар борки, барчалари институт ёки университетларда таҳсил олишган. Ҳеч ўйлаб кўрганмизми, биринчи университет давоми...

2497 15:30 / 24.12.2021
Ким айбдорАллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб дуруду саловотларимиз бўлсинСарлавҳадаги давоми...

3998 05:00 / 06.03.2017