1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Бу ердаги иш қалбга тегишли

09:00 / 18.02.2023 3804 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

• Ҳиндистондаги кўплаб машҳур кимсаларнинг сигирга сиғинаётганини кўрганингда;

• Мулҳид нейрохирург Аллоҳ таолонинг яратган нарсаларидаги (асаб толаларининг жойлашиши, миядаги асаб тизимининг ишлаши кабилардаги) пухталикни ҳис қилмаётганини кўрганингда;

• Университетдаги фан доктори Аллоҳ таоло белгилаб қўйган мерос масаласида ўзича фикр билдириб, вайсаганини кўрганингда;

• Араб тили бўйича адиб бўлган кимсанинг Қуръони Карим фасоҳатига эътироз билдираётганини кўрганингда;

• Ўзини мутафаккир санаб юрган кимсанинг Суннатни қолоқлик деяётганини кўрганингда;

• Бунинг муқобилида оддий кишининг қаҳратон совуқда Бомдодни адо этишга кетаётганини кўрганингда;

• Ўқиш-ёзишни билмайдиган, кекса аёлнинг тунда таҳажжуд ўқиб, кундузлари рўза тутаётганини кўрганингда;

• Отахоннинг ҳассасига таянганча беш вақт намозларини адо этиш учун масжид сари юриб кетаётганини кўрганингда;

Бу ердаги иш ақлга, дипломга эмас, қалбга тегишли эканини тушуниб етасан. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَتَكُونَ لَهُمْ قُلُوبٌ يَعْقِلُونَ بِهَا أَوْ آذَانٌ يَسْمَعُونَ بِهَا ۖ فَإِنَّهَا لَا تَعْمَى الْأَبْصَارُ وَلَٰكِن تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِي الصُّدُورِ۝

«Ер юзида юрмайдиларми, шунда уларда ақл юритадиган қалблар ёки эшитадиган қулоқлар бўларди. Зеро, албатта, кўзлар кўр бўлмас, кўкслардаги қалблар кўр бўлур» (Ҳаж сураси, 46-оят)

Эй Роббим, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин ва хотимамизни чиройли қилгин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир неча йил аввал, тақрибан 2002 ёки 2003 йиллар эди. Дубай шаҳрида истиқомат қилардим. Бир куни маҳалламда Туркиялик нуроний отахон билан танишиб қолдим. Ёши давоми...

2612 14:07 / 18.12.2023
Қуръон оятлари Роббул оламийн томонидан нозил бўлган. Шунинг учун унинг ҳайбати ҳам, оятлар замиридаги маънолар ҳам шунга яраша бўлади. Ожиз бандалар ҳаммалари давоми...

3405 16:58 / 31.08.2024
Махлуқотлар ичида Аллоҳ таоло фақат инсонгагина ўйфикрини, хоҳишистагини ифодалаши учун тил берди, инсоннинг ботинини зоҳирга таржима қиладиган неъмат билан давоми...

1352 12:34 / 13 май
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун жонимиздан, молимиздан, отаонамиздан, барча оила аъзоларимиздан, жамики инсонлардан азизроқ ва давоми...

2296 11:00 / 06.05.2023