
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Исломда уч кундан кўп аразлашиб юрмаслик лозим. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Мусулмон) киши учун уч кундан кўпга (дин) биродарини (аразлашиб) тарк этиши ҳалол бўлмайди. Улар учрашадилар-у, бир-бирларидан юз ўгирадилар. Уларнинг яхшироғи саломни биринчи бўлиб берадиганидир”, деганлар.
Шунингдек: “Ким бир мусулмоннинг хатоларини кечирса, Аллоҳ ҳам унинг хатоларини қиёмат кунида авф этади”, дейилган.
Абдулҳамид Зайриевнинг “Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 16-январдаги 03-07/184-сонли хулосаси асосида тайёрланди.