1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Ислом неъматдир, Ислом ҳеч қачон ўлмайди...

10:00 / 25.12.2020 4225 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вафоти олдидан машҳур футболчи Абдулкарим Метсу (аввалги исми Бруно Метсу) шундай деган эди:

«Африкалик мусулмонлар сабаб мен Аллоҳни танидим. Улар бўлмаганда...

Ислом неъматдир, Ислом ҳеч қачон ўлмайди... Алҳамдулиллаҳ, мен мусулмон ҳолда вафот этяпман...».

Машҳур футболчи Абдулкарим Метсу

Бруно Метсу франциялик машҳур футболчи, ярим ҳимоячи бўлган. 2002 йили Жанубий Корея ва Японияда бўлиб ўтган футбол бўйича мундиалдаги иштироки билан кўпчиликнинг ёдида қолган. Бруно Метсу камтаргина Сенегал термасига бош мураббий эди. Сенегал тарихида биринчи маротаба жамоани 1/4 финалгача олиб чиққан, яъни мураббийлик меҳнати фойдасига ишлаган эди.

У Сенегал аҳолисини икки бор хурсанд қилган. Бири мундиалдаги оламшумул ютуғи бўлса яна бири Исломни қабул қилгани бўлди.

Бруно Метсу сенегаллик муслимага кўнгил қўяди ва Исломга кирганини эълон қилиб, унга уйланади. Ундан икки ўғил, бир қиз кўради сўнгра ўз исмини Абдулкарим деб ўзгартиради.

1954 йил, 28 январда Франция (Кудкерк-Виллаж)да насроний оилада таваллуд топган Бруно 2013 йил 14 октябрь куни Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида 59 ёшида мусулмон ҳолда вафот этади. Абдулкарим «Ёф» номли мусулмонлар қабристонига эҳтиром ила дафн этилган.

Муаллиф
Абдулкарим Метсу
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айни дамда бизнинг устимиздаги ва дунёда бизданда яхши бўлган эътиқод, иймон, бу Исломдир.Агар биз унга қалбларимиз ва ақлларимизни очадиган бўлсак, бу биз учун давоми...

2306 17:00 / 22.03.2022
Қуръонни ўқиганда унинг бадиий китоб эмаслигини дарҳол ҳис этасиз. Қуръони Карим қалбдан келган ва бошқа барча қалбларга дарҳол кириб борадиган асардир. Бошқа давоми...

3227 18:02 / 12.06.2019
ЖанАнриАбдолоним Убичини 18181884 ndash машҳур фрацуз давлат арбоби, тарихчи, журналист ва Руминия академиясининг фахрий аъзоси. Узоқ вақт Туркияда яшаб, 1851 йилда La Turquie давоми...

4427 14:50 / 12.07.2019
Яқинда биттасининг гапини ўқиб қолдим .Лохларни алдаш керак. Чунки улар шунга лойиқ,.Нақадар пасткашлик Бу худди .итга ювинди бериш керак. Чунки у шунга муносиб, давоми...

5181 15:05 / 20.12.2019