1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом динидаги маҳрни Ўзбекистон қонунчилигига киритиш таклифи билдирилди

20:49 / 22.12.2020 2525 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳар реабилитация ва мослаштириш маркази директори, юридик фанлари доктори Гулчеҳра Маткаримова 21 декабрь куни ўтказилган Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия йиғилишида мазкур масала ҳақида гапирди. Бу ҳақда kun.uz сайти хабар берди.

Юристнинг айтишича, бугунги кунда мулкий ценз ўта долзарб. Чунки оилани уй-жой билан таъминлаш эркакнинг зиммасида бўлса-да, буни бажармаётганлар кўпайиб кетмоқда. Натижада аёллар ва болалар жабр кўрмоқда.

«Мулкий ценз масаласи бугунги куннинг энг долзарб муаммоси. Эркак аёлни 3-4 нафар боласи билан кўчага ҳайдаб чиқариб қўяди-да, яна бошқа аёлни олиб келиб ўзи никоҳ ўқиб ҳам яшайверади. Нариги аёл кўчадан кира олмайди. Кираман деса на қайнона, на қайнота ва на маҳалла киритади. Чунки агрессордан ҳамма қўрқади.

Демак, бу ҳолат Маъмурий ва Жиноий кодексларга ўзгартиш ва қўшимча киритишни тақозо қилади.

Мулкий ценз қўйилиши керак деганимнинг маъноси шуки, уйланишдан олдин йигитлар яшаш учун хотинини қаерга олиб боришини ўйлаб кўрсин. Ота-онасини уйигами ёки ўзининг мулки борми?

Масалан, Мисрда эркаклар ўзи ва оиласи яшаши учун аниқ уй-жой топмагунча уйланишмайди. Эронда ҳам жуда катта чеклов қўйилган маҳр масаласида.

Биз ҳам диний эътиқодимиз нуқтаи назаридан 90 фоиздан ортиқ аҳоли мусулмон бўлса, нима учун маҳр билан боғлиқ бўлган цензни қўя олмаймиз. Балки ҳеч бўлмаса, эксперимент қилиб кўриш керакдир.

Масалан, Тошкент шаҳри мисолида. Ажрашадиган бўлса, хотинига уй-жойни ташлаб кетиш имкони бўлсагина уйлансин. Бўлмаса уйланмасин.

Ажрашиш уларнинг шахсий иши. Бунга аралашмоқчи эмасмиз. Бирга яшаб қола олмаса ажрашсин. Лекин болаларчи?! Эшикдан кирмасдан дарров болали бўлишадида, бир йилдан кейин қарабсизки, ажрашган бўлади. Бунақа муаммолар сон мингта. Шунинг учун мен ўйлайманки, бундай ҳолатларга қарши курашни қонунга ўзгартириш киритишдан бошлашимиз керак», деди марказ раҳбари.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, йиғилишда Гулчеҳра Маткаримова аёлига зулм қилаётган эркакларга нисбатан жазо чораларини кучайтириш кераклиги, улар қонундан чўчимаётгани тўғрисида ҳам ўз фикрларини айтиб ўтди. Хусусан, бу борада қонунларга ўзгартиш киритиш зарурлигини таъкидлади.

«Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан биргаликда ишламасак бўлмайди. Чунки Оила, Маъмурий ва Жиноят кодексларидаги зўравонлик билан боғлиқ бўлган айрим моддаларга ўзгартиш киритиш зарур.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига назар солсак, агрессорга нисбатан муносабат жудаям юмшоқ ва енгил жазолар берилади. Улар жазодан қўрқмайди. Мана мисол, Мирзо Улуғбек туманида аёлига «горшокдаги фикале»ни едирган одамга 3 йил қамоқ жазоси берилди. Аммо судяни айбдор қила олмайсиз. Чунки у қонундан ташқарига чиқа олмайди. Қонунда шунақа белгиланган. Иккинчи қисмга ўта олмайди. Чунки тан жароҳатлари оғир эмас деб берилган. Лекин баданида соғ жойи йўқ эди. Аммо енгил тан жароҳати дейилди. Шунинг учун ҳам 1-қисмга ўтиб 3 йил берилди.

Одамлар ижтимоий тармоқларда «ҳа, демак одамни ўлдириб юборса ҳам бўлаверар эканда Ўзбекистонда», деган маънода уни билиб-билмасдан жуда кўп муҳокама қилишяпти.

Қонундан четга чиқа олмаслигимиз аниқ факт. Шунинг учун қонунларга ўзгартиш киритишни таклиф қиламан. Ишчи гуруҳ ишлаши керак», деди юрист йиғилишдаги нутқида.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
2019 йилдан бери илк бор йиғилган юзлаб Гонконг мусулмонлари пайшанба куни Коулун масжидининг асосий залида Рамазон ифторига тўпланишди.Ушбу йиғилиш пандемия давоми...

1510 08:00 / 06.04.2023
Жорий йил .Вақф, хайрия жамоат фонди Наманган вилояти .Ҳидоя, ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган толиби илмларни рағбатлантириш мақсадида таълим давоми...

2191 11:00 / 22.06.2019
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби чоршанба куни ўз лавозимига киришди. Бу ҳақда Саудия Пресс агентлиги хабар берди.Arabnews.com хабар беришича, ўтган йилнинг ноябрь давоми...

1625 16:36 / 18.11.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон дунёсида катта мақомга эга бўлган Исломий фиқҳ академиясига қабул давоми...

2017 20:08 / 21.04.2024