1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Вақф» фонди «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган толиби илмларга Қуръони карим тақдим этди

11:00 / 22.06.2019 2191 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йил «Вақф» хайрия жамоат фонди Наманган вилояти «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган толиби илмларни рағбатлантириш мақсадида таълим даргоҳига ташриф буюрди. Ушбу ташрифда фонд раҳбари Искандар Халилов мадрасанинг барча талабаларига Қуръони каримнинг «Ҳилол нашр» нашриётида чоп этилган нусҳаларидан ҳар бирларига алоҳида тақдим этиб, фонд доимо иқтидорли талабаларни рағбатлантиришга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Жумладан, «Агар қайсики талаба мингта ҳадисни ёддан айтиб берса ёки Қуръони каримни тўлиқ ёд олган бўлса бир йиллик шартнома пули «Вақф» фонд томонидан тўлаб берилади ва моддий рағбатлантирилади» дея таъкидлади И.Халилов.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким исломни тирилтириш учун илм ўрганаётганида вафот этса жаннатда у билан Пайғамбарлар орасида бир даража қолади». (Доримий ва ибн Сунний Ҳасан ҳолда ривоят қилишган)

Азиз саховатпеша юртдошлар «Вақф» хайрия жамоат фонди сизларни келажагимиз равнақи ва пайғамбарларнинг меросхўрлари бўлган толиби илмларни қўллаб қувватлашда фонд билан ҳамкорлик қилишга чорлаб қолади. Унутманг «Вақф» фонди хайру эҳсонларингизни ўз эгаларига топширишда шаффофлик ва очиқликни кафолатлайди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 9 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар бўлими мудири Муҳиддин Ҳакимов ҳамда Тошкент шаҳридаги .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

1482 19:41 / 09.07.2021
Туркиянинг Диёр бакир шаҳрида оммавий Қуръонни ўргатиш курслари бошланмоқда. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар беради.Режага кўра, ёз фасли давомида 75 минг киши курсни давоми...

1827 17:02 / 29.06.2019
Aнглия Премьерлигаси тарихда биринчи бор мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ўйинни тўхтатди. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар берди.РБК хабарига давоми...

2122 15:00 / 29.04.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим давоми...

1800 13:32 / 13.07.2022