1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Аёрхо бинти Хонид (Мусонинг оналари) (биринчи мақола)

11:00 / 23.12.2020 3065 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадим замонда Мисрда Юсуф исмли зот акалари билан яшардилар. Ул зот ўзларидан насл қолдирдилар. Баъзилари солиҳ, баъзилари фосиқ, баъзилари муфсид бўлиб тарқалдилар. Баъзилари фақир, баъзилари бой бўлиб яшадилар. Юсуфнинг оталари Ёқуб наслларини Бани Исроил, деб аташарди, чунки Ёқубнинг яна бир исмлари Исроил эди. Бани Исроилда бир солиҳа аёл бор бўлиб, унинг исми Аёрхо бинти Хонид ибну Қоҳис ибну Ловий ибну Яъқуб эди. Иймонли оилада яшаган бу аёл ибодатли, тақволи бўлиб ўсди. У Иброҳим алайҳиссалом миллатларида ягона Аллоҳга ибодат қилиб яшарди. Балоғатга етганида амакисининг ўғли Имрон ибн Яхсар ибн Қоҳисга турмушга чиқди. Имрон тақводор, мўмин йигит эди. Улар Мисрда, Нил бўйида истиқомат қилишди. Имон асосида оила бунёд бўлди. Булардан Марям исмли гўзал қиз дунёга келди. Уни солиҳа, тақводор қилиб тарбияладилар.

Катта қўрқинч 

Бир куни Аёрхо қўшни аёлдан янги хабар эшитиб қолдилар. Фиръавн Бани Исроилда туғилган ўғил болаларни ўлдирармиш! У туш кўрибди, унда катта бир ўт-аланга Байтул Муқаддасдан Шомга, сўнг Мисрга келиб, ҳамма ёққа тарқалибди. Фиръавннинг таъбирчиси шундай дебди: «Бани Исроилда бир ўғил туғилади, сенинг тақдиринг унинг қўлида, у сабабли сенинг салтанатинг қулайди». Фиръавн буни эшитиб ҳар бир туғилган ўғил болани қатл эттиришга қарор қилибди. 

Бу хабар Бани Исроилга тез тарқалди. Фиръавн ҳар бир хонадондаги ҳомиладор аёлни рўйхатга олдирди. Туғилиш вақти етганида аскарлар пойлаб туриб ўғил болаларни ўлдирадиган, қизларни ташлаб кетадиган бўлдилар. Бир кеча Аёрхо қўшни аёлнинг қичқирганини эшитиб, уйғониб кетдилар. Билдиларки, қўшни аёл ўғил туққан. Фиръавннинг аскарлари онанинг кўзи олдида боланинг қонини оқизганлар. 

 

Аёрхонинг қалбини қаттиқ қўрқув қоплади. Аскарлар кетганидан кейин қўшни аёлнинг олдига кирди. Унинг ҳаётдан кўра ўлимга яқин турганини кўрди. Аёрхо унга сабр қилишни, яқин кунда Аллоҳ таоло бу аламлар ўрнига яхшилик беришини айтиб, унинг кўнглини кўтарди. 

Фиръавн етти йил давомида ўғил болаларни ўлдиртирди. Мисрликлар Бани Исроил қавмининг тугаб, қирилиб кетишидан қўрқишди ва охири Фиръавнга шундай дейишди: «Ўғил болаларни сўйсанг ҳам бир йил тарк қилгин». Фиръавн бунга бир шарт билан рози бўлди: «Коҳинлар Фиръавнни ўлдирадиган боланинг туғиладиган йили хабарини беришсин!»

Шунга шартлашилгандан кейин бир йил ўғил болаларни ўлдирди, бир йил қолдирди. Ўша йили Аёрхо ҳомиладор бўлди. Болалар сўйилмайдиган йилда Ҳорун туғилди. Аллоҳ Ўз фазли, марҳамати билан сўйилишликдан унга нажот берди. У қўрқмасдан очиқ ҳолатда туғди.

«Мўминалар силсиласи» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуйида фақат аёлларга хос бўлган йигирма бир масала зикр қилинади1 аёллар эҳром ҳолатида бошларини ёпадилар, лекин юзларини очиқ қолдирадилар.2 тикилган кийим давоми...

6579 11:00 / 07.08.2023
Қизлардан бири хоҳишистакларини бундай баён қилади .Душанба дам, сешанба ўқиш, чоршанба дам, пайшанба ўқиш, жума яна дам олиш куни бўлса эди... Шанба ва якшанба эса давоми...

2774 16:30 / 07.02.2020
Ислом кишиларни кўп қасам ичишга тарғиб қилмайди. Аммо қасам ичганидан кейин уни бажаришни талаб этади. Баъзи вақтларда қасам ичилган ишни бажаргандан кўра давоми...

4720 18:00 / 23.12.2018
. . . ..Уқба ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтадики.Бир аёлга уйландим. Сўнгра олдимизга бир қора хотин келиб, .Икковингизни эмизганман,, деди. Шунда давоми...

2271 18:00 / 22.04.2020