1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Исломий ҳукм ва уни баён қилувчи оятлар ва ҳадислар (иккинчи мақола)

18:00 / 22.04.2020 1555 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَقَالَ عُقْبَةُ بْنُ الْحَارِثِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: تَزَوَّجْتُ امْرَأَةً فَجَاءَتْنَا امْرَأَةٌ سَوْدَاءُ، فَقَالَتْ: أَرْضَعْتُكُمَا. فَأَتَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَأَخْبَرْتُهُ وَقُلْتُ: إِنَّ الْمَرْأَةَ كَاذِبَةٌ فَأَعْرَضَ، فَأَتَيْتُهُ مِنْ قِبَلِ وَجْهِهِ، فَقُلْتُ: إِنَّهَا كَاذِبَةٌ. قَالَ: وَكَيْفَ بِهَا وَقَدْ زَعَمَتْ أَنَّهَا أَرْضَعَتْكُمَا؟ دَعْهَا عَنْكَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ.

«Уқба ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтадики:

«Бир аёлга уйландим. Сўнгра олдимизга бир қора хотин келиб, «Икковингизни эмизганман», деди. Шунда мен бориб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар бердим ва:

«Албатта, бу аёл ёлғончи (бўлса керак)», дедим.

 У зот юзларини ўгириб олдилар. Мен яна юз томонларига ўтиб:

«Албатта, у ёлғончи», дедим. У зот:

«Қандай қилиб? Ахир у икковингизни эмизганини даъво қилмоқда-ку! Уни қўйиб юбор», дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадиси шариф шаръий эмизиш собит бўлиш йўлини баён қилмоқда. Унда гувоҳлик орқали собит бўлиш мисоли келмоқда. Хусусан, эмизган аёлнинг ўзи гувоҳлик берганлиги зикр қилинмоқда. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур Уқба ибн Ҳорис розияллоҳу анҳуни хотинидан ажрашишга амр қилдилар. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари иштирок этиб, ҳамма нарсадан хабардор бўлиб туриб, чиқарган ҳукмларидир.

«Умумий ҳолларда бу масалада қандай тасарруф қилинади?» деган саволга Уламоларимиз барча далил ва ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги жавобни берганлар:

– Агар бир адолатли аёл эр-хотинга «Мен иккингизни ўзим эмизганман», деса:

1. Эру хотин бу гапни тасдиқласалар, дарҳол ажрашишлари керак бўлади. Бўлмаса, қози уларни ажрашишга мажбур қилади.

2. Эр-хотин у аёлни ёлғончи, десалар, никоҳлари бузилмайди. Лекин ажрашганлари афзал бўлади. Чунки адолатли шахснинг гувоҳлиги кучли нарсадир. Шубҳага тушган никоҳ эса афзал никоҳ бўлмайди.

3. Мазкура гувоҳ аёлни эр тасдиқлайди, хотин ёлғончи, дейди. Бу ҳолатда никоҳ бузилади. Эр маҳр тўлайди.

4. Гувоҳликни хотин тасдиқлайди, эр ёлғонга чиқаради. Бу ҳолатда никоҳ бузилмайди. Аммо хотин эридан қасам ичишни талаб қилиши мумкин. Қасам ичса, яшаб кетаверадилар. Қасам ичмаса, қози ораларини ажратиб қўяди.

Аслида эса шаръий эмизишнинг собит бўлиши учун ёки эр-хотин ўзлари иқрор бўлишлари керак. Бунда «Мен фалончини эмганман», деб айтиши шарт. Ёки адолатли икки эркак киши ёхуд бир эркак ва икки аёл киши биргаликда гувоҳлик беришлари лозим.

Битта адолатли эркакнинг, адолатли бир эркак ва бир аёлнинг ва адолатсиз кишиларнинг гувоҳлиги бу масалада қабул қилинмайди.

Шаръий эмизиш ҳақидаги гувоҳликнинг қабул бўлиши учун бир неча шартлар бор.

1. Гувоҳ эмиш вақтини, боланинг ва эмизувчининг ёшини аниқ айтиши керак. Бўлмаса, гувоҳлиги қабул қилинмайди.

2. Неча марта эмиш бўлганини ҳам айтиши керак.

3. Икковларининг (боланинг ва эмизувчининг) қачон ажрашганларини ҳам айтиши керак.

4. Боланинг сутни ютганлиги, сут унинг қорнига етганини аниқ маълум бўлганлигини ҳам айтиши лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Отамни кўриб келсам, майлимиndash Бу нима деганинг, албатта бор, Зайнабим. Аммо мени куттириб қўйма.ndash Узоқ қолмайман. Руқайя ва Умму Кулсумни шундай иймонсиз, давоми...

2304 17:00 / 03.11.2020
IXҚамал тамом бўлиши биланоқ Хадийжа онамиз бемор бўлиб ётиб қолдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг ёнларидан жилмай, қарар эдилар. Аммо давоми...

3352 14:05 / 29.10.2018
Имом Бухорий, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо дейдилар.Эй Аллоҳнинг Расули, синглим бинти Абу Суфённи ўз никоҳингизга олинг,, давоми...

3135 17:30 / 15.01.2020
Умматнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш қийин эмас. Шариатимизни .Ўтмишнинг қабоҳати ва келажакнинг номини эшитишни ҳам исталмаган таҳликаси, деб ёдга олиниши давоми...

1826 14:00 / 04.03.2022